26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Қазиғуртлик 4 ёшли вундеркинд

Қазиғурт туманидаги Алтинтўбе қишлоғида ақлий салоҳияти билан катталарни ҳайратга солаётган заковатли бола камол топмоқда. Тўрт ёшли Али Адамбек икки хонали, ҳатто уч хонали сонларни хаёлан ҳисоблаб, математик амалларни инглиз тилида эркин бажаради. Ижтимоий тармоқлардаги болалар учун инглиз тилидаги ахборотлар билан танишиш натижасида халқаро тилда математик амалларни эркин бажаришига кўникма ҳосил қилди.

Алининг зеҳни ўткирлиги, боғча тарбиячиларининг ҳам ақлини шоширди. У ҳар боланинг ўрганадиган билимларини ортиғи билан ўзлаштирганини таъкидлаб, уни мактабга беришни маслаҳат беришди. Айни кунда у мактабнинг тайёрлов синфида таҳсил олмоқда, мантиқий фикрлаш даражаси юқори синф ўқувчилари билан тенглашаётганини исботлади ва ўқитувчилар ҳам унинг тенгдошларига нисбатан салоҳияти анча юқори эканлигига ишонч ҳосил қилишган. 

“Алтынтөбе” умумтаълим мактабининг муаллимаси Алия Миятбекованинг, Али 5-6-синф ўқувчиларига мўлжалланган мураккаб масалаларни улардан аввал еча олишини маълум қилди.

Болакайнинг онаси билан мулоқотда бўлиб, унинг ноёб иқтидори ҳақида атрофлича маълумотларни олдик.

– Али октябрь ойида 5 ёшга тўлади, – дейди Алининг онаси Нургул Мирзағали. – 2 ёшидан боғчага боряпти. 3 ёшидан саводи чиқди, китобларни бемалол ўқий олади. 100гача сонларни ажрата олади. Даставвал қўшиш, сўнг айириш, кўпайтириш ва бўлиш амалларини ўзлаштирди. Унинг айтишича, уч ярим ёшида Али боғчага боргиси келмай қолган. Боладаги қобилиятларни илғаган боғча тарбиячилари уни мактабга олиб бориб, мактаб муаллимлари кўригидан ўтказишини тавсия қилишган. Унинг зеҳний салоҳияти кун сайин ўсиб бораётганлигидан хурсандмиз. Ҳозир ҳам мактабга қатнаяпти. Бирор янги нарсани ўрганишга чанқоқ. Устозлари унинг синфдошларига нисбатан анча юқори даражада эканлигини таъкидлашади, – дейди онаси.

Математика ўқитувчиси боланинг математик топшириқни бажариш пайтидаги ҳолатини тасвирга олиб, лавҳани ижтимоий тармоққа жойлаганидан сўнг у “машҳур бўлди”. Бошқа болалар мультфильм томоша қилишса, у инглиз тилидаги математик дастур ва видеоларни қизиқиб томоша қилади. Ухлашдан аввал эртак тинглаш ўрнига ярим соат математик амалларни бажариб, кўпайтириш жадвалини мендан сўрашини талаб қилади.

Али фақат математика билан чекланиб қолмаган. Алифбони тўлиқ ўзлаштирган ўғлимнинг мақсади – инглиз тилини мукаммал ўрганиш. Қазиғурт туманида “Калькулятор бола”, номи билан танилган иқтидорли ўқувчининг қобилияти янада чархланиб, келажакда ватанимиз номини дунёга танитадиган олимлар сафидан жой олса, ажабмас.

М. САЪДУЛЛАЕВА, 2026-02-19, 01:46 88
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.