26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Мақсад – ягона, ҳаракатлар – муштарак бўлиши керак

Астана шаҳрида Ички ишлар ва жамоат хавфсизлиги вазирларининг “Марказий Осиё – Хитой” шаклидаги илк йиғилиши ўтди. Шу муносабат билан ҚР Президенти Қасим-Жўмарт Тўқаев иштирокчи давлатлар вазирларини қабул қилди.

Учрашувда Хитой Халқ Республикаси жамоат хавфсизлиги вазири Ван Сяохун, Қирғизистон Республикаси ички ишлар вазири Улан Ниязбеков, Тожикистон Республикаси ички ишлар вазири Рамазон Раҳимзода, Туркманистон ички ишлар вазири Муҳаммет Хидиров ҳамда Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири Азиз Тошпўлатов иштирок этди.

Мулоқот чоғида минтақавий хавфсизликни таъминлаш, гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланимини, кибержиноятчилик, экстремизм ва бошқа замонавий таҳдидларга қарши ҳамкорликда курашиш масалалари муҳокама қилинди.

Давлат раҳбари Марказий Осиё мамлакатлари ва Хитой ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралари ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш минтақа барқарорлиги ва хавфсизлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.

– Трансмиллий уюшган жиноятчилик тобора мослашувчан ва интеграциялашган қиёфа касб этмоқда. Кибержиноятчилик миллиардлаб доллар зарар келтираётган юқори даромадли дунёвий индустрияга айланди. Рақамли муҳит жиноий гуруҳлар томонидан ўз фаолиятини мувофиқлаштириш, ноқонуний даромадларни ювиш ва давлат чегараларини тан олмайдиган ҳужумларни амалга оширишда кенг қўлланилмоқда. Марказий Осиё муҳим транспорт ва савдо йўллари чорраҳасида жойлашгани боис, трансмиллий жиноий тармоқлар диққат марказида қолмоқда. Шу боис, уюшган жиноятчилик, наркотрафик ва одам савдосига қарши кураш масалалари алоҳида долзарб аҳамият касб этмоқда. Фақат кучларни бирлаштириш, ахборот алмашиш, ташкилий ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва замонавий технологияларни жорий этиш орқалигина ушбу таҳдидларга самарали қарши тура оламиз. Қозоғистон хавфсизлик соҳасида минтақавий ва халқаро ҳамкорликни чуқурлаштириш тарафдори бўлиб қолаверади. Биз очиқ мулоқот, илғор тажрибалар алмашинуви ва фуқароларимиз хавфсизлигини таъминлашга қаратилган қўшма ечимларни ишлаб чиқишга тайёрмиз, – деди Президент.

Қасим-Жўмарт Тўқаев таъкидлаганидек, жиноий унсурларнинг минтақа ички барқарорлигига путур етказишига йўл қўймаслик зарур. Шу нуқтаи назардан, ушбу таҳдидларга қарши янада тизимли ва қатъий чоралар кўриш талаб этилади.

– Қонун устуворлигини таъминлаш Қозоғистонда фақат ҳуқуқ-тартибот идоралари вазифаси сифатида эмас, балки давлат сиёсатининг стратегик устувор йўналиши сифатида қаралмоқда. Биз “Қонун ва интизом” концепциясини мустаҳкамлаш юзасидан изчил сиёсат олиб бормоқдамиз. Мазкур тамойил янги Конституцияда мамлакатни замонавийлаштиришнинг асосий йўналиши сифатида ўз аксини топган. Устувор вазифалардан бири – трансмиллий жиноий гуруҳларнинг молиявий оқимларига тўсиқ қўйишдир. Шунингдек, экстремистик ғоялар тарқалишининг, интернет орқали террорчилик гуруҳларига ёллаш ҳолатларининг олдини олиш, террорчилик ҳаракатларига тайёргарликни илк босқичлардаёқ аниқлаш зарур. Мен санаб ўтган барча таҳдидлар ўзаро чамбарчас боғлиқ бўлиб, уларга қарши кураш мажмуавий ва уйғун чора-тадбирларни талаб қилади. Ишончим комилки, “Марказий Осиё – Хитой” анжумани мамлакатларимиз хавфсизлигини таъминлаш борасида келишилган аниқ чораларнинг самарали намунасига айланади, – дея таъкидлади Қ. Тўқаев.

Президентнинг фикрича, ижтимоий ва иқтисодий ҳаётнинг кўплаб соҳалари онлайн тизимга кўчирилаётгани киберхавфсизлик масалаларини мутлақо янги босқичга олиб чиқмоқда.

– Ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятчилик давлат чегараларини тан олмайди ва мамлакатларимиз фуқаролари, бизнес тузилмалари ҳамда давлат идораларига таҳдид солмоқда. Гибрид ва ахборот технологиялари ёлғон ахборот ҳамда турли сохта хабарларни тарқатиш турли можароларни қўзғатиш воситасига айланмоқда. Сунъий идрок бузғунчи кучлар қўлида кучли ахборот қуролига айланиши мумкин. Ноқонуний контент эса бугун конвейер усулида тарқатилмоқда. Шу боис, мавжуд ҳамкорлик дастакларини тизимли такомиллаштириш ва кибержиноятчиликка қарши фаол чораларни кучайтириш талаб этилмоқда, – деди Давлат раҳбари.

Қасим-Жўмарт Тўқаев минтақада иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлаш, қўшма инфратузилмавий лойиҳаларни амалга ошириш хавфсизлик масалалари билан узвий боғлиқ эканини ҳам қайд этди.

– Транскаспий халқаро транспорт йўлаги бугун Евроосиё логистикасининг стратегик қисмига айланмоқда. Юк ташиш ҳажмининг ортиши муайян хавф-хатарларни ҳам келтириб чиқармоқда. Гап контрабанда, гиёҳванд моддалар ва қурол-яроғ ташиш каби трансмиллий жиноятчилик ҳақида бормоқда, – деди Қасим-Жўмарт Тўқаев.

Президент “Марказий Осиё – Хитой” мулоқот майдони имкониятларидан самарали минтақавий хавфсизлик тизимини шакллантиришда тўлиқ фойдаланиш зарурлигини қайд этди.

– Менинг фикримча, ички ишлар вазирликлари ўзаро ҳамкорликни янада кучайтириши, хавфсизлик ва жамоат тартибига оид энг долзарб масалалар юзасидан ахборот алмашинувини кенгайтириши лозим. Фуқаролар давлат раҳбарларидан энг тезкор ва самарали чораларни кутишмоқда. Токи мамлакатларда тартиб ўрнатилиб, тинч ва хавфсиз ҳаёт учун қулай шароит яратилсин. Фарзандларимиз ўзини хавфсиз ҳис қилсин, фуқароларимиз эса давлат раҳбарлари, ички ишлар вазирлари ва бошқа идоралар жамоат тартибини таъминлаш йўлида аниқ чоралар кўраётганига ишонч ҳосил қилсин, – дея таъкидлади Давлат раҳбари.

Қасим-Жўмарт Тўқаевнинг сўзларига кўра, Қозоғистон Хитой Халқ Республикаси ҳамда Марказий Осиё давлатлари билан ўзаро ишонч, яхши қўшничилик ва умумий масъулият тамойиллари асосидаги ҳамкорликни ривожлантиришга алоҳида аҳамият қаратмоқда.

Учрашув иштирокчилари амалий ҳамкорликни кенгайтириш, тезкор ахборот алмашинувини кучайтириш, ўзаро алоқаларни ривожлантириш ҳамда ҳуқуқ-тартибот идоралари фаолиятида замонавий технологияларни жорий этиш ниятини тасдиқладилар.

Учрашув якунида Президент мазкур мулоқот натижалари Марказий Осиё ва Хитой маконида хавфсизликни таъминлаш соҳасидаги шериклик ва ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга янги суръат бағишлашини таъкидлади.

Akorda.kz маълумотлари асосида, 2026-05-20, 23:44 67
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.