26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Келажак – соғлом авлод қўлида

Бугунги дунёвий даврда тиббиёт соҳаси тубдан ўзгариб, янги босқичга кўтарилмоқда. Эндиликда шифокорлар фақатгина даволаш билан чекланиб қолмаяпти – улар касалликларнинг олдини олиш ва ҳаёт сифатига таъсир кўрсатиш каби муҳим вазифаларни ҳам зиммаларига олмоқда.

Замонавий тиббиётда эрта ташхис ва ҳар бир беморга ўзига хос ёндашув асосий устувор йўналишга айланди. Бу эса тиббий муассасалардан юқори технологиялар, чуқур билим, инсонпарварлик ва мақсадли ёндашувни талаб этмоқда.

Айнан шундай талабларга жавоб бераётган муассасалардан бири – “M Clinic” клиникаси. Ушбу муассаса замонавий тиббиёт ютуқлари, халқаро андазалар ва оилавий анъаналарни ўзида уйғунлаштирган ҳолда фаолият юритмоқда.

Биз Астана шаҳридаги обуначимиз – клиника асосчиси Зокиржон Умаров билан мулоқотда бўлиб, унинг фаолияти ва келгуси режалари ҳақида суҳбатлашдик.

– Аввало, клиникангиз фаолиятига қисқача тўхталсангиз.

– “M Clinic” – Астана шаҳри марказида жойлашган замонавий, кўп тармоқли тиббиёт маркази бўлиб, у кенг қамровли хизмат кўрсатади.

Асосий вазифамиз – беморнинг саломатлигини тўлиқ назорат қилиш, ташхис, даволаш, профилактика ва ҳатто дорихона хизматларигача бўлган барча босқичларда кузатиб бориш.

Клиникамизнинг энг муҳим жиҳати – далилларга асосланган тиббиётни уйғунлашган ёндашув асосида бирлаштирганимиздадир. Яъни, биз касаллик белгиларини бартараф этиш билан чекланиб қолмай, унинг келиб чиқиш сабабларини аниқлашга ва мажмуавий ечим топишга ҳаракат қиламиз.

Бугунги кунда клиника педиатрия ва ЛОР касалликлари соҳасида етакчи марказлардан бирига айланган. Шу билан бирга, касалликнинг олдини олувчи тиббиёт ва мажмуавий тиббий кўрик дастурлари ҳам фаол ривожлантирилмоқда.

– Ўзингиз ҳақингизда сўзлаб берсангиз.

– Мен шифокорлар оиласида туғилиб ўсганман. Оиламизда тиббиёт – инсонга хизмат қилишнинг энг олий шакли сифатида қаралади.

Клиникамиз отам – олий тоифали шифокор, онкожарроҳ Мухтор Умаровнинг номи билан боғлиқ. У киши бутун умрини инсонлар ҳаётини сақлаб қолишга бағишлаган ва эл эътиборини қозонган.

Мен болалигимдан тиббиёт муҳитида улғайганман. Бу муҳит менинг дунёқарашимни шакллантирди. Гарчанд тиббий маълумотга эга бўлмасам-да, бугун муассасани замонавий ва тизимли тиббий бизнес сифатида ривожлантиришга ҳисса қўшяпман. Мақсадим – билим ва тажрибамни самарали бошқариш билан уйғунлаштиришдир.

Мен учун энг муҳими – инсонга хизмат қиладиган, сифатли ва замонавий тиббий муҳит яратиш.

– Оилангизда шифокорлар борми, улар кимлар?

– Отам – олий тоифали шифокор, онколог-жарроҳ. Унинг тиббиётга ёндашуви – чуқур билим, ҳалоллик ва инсонпарварликка таянади. Бу эса – оиламиз учун ҳаётий мактаб. 

Бугунда бу йўлни биз давом эттирмоқдамиз. Мен клиника асосчиси сифатида фаолият юритсам, опам Муқаддас Мухтор қизи – бош шифокор ва энг илғор тиббиёт ходималаридан бири. У малакали мутахассис.

– Жамоани шакллантиришда қандай тамойилларга асосланасиз?

– Тиббиётда инсон омили энг муҳим ўрин тутади. Шу боис, биз шифокорларни танлашда билим ва тажрибага, уларнинг ички қадриятларига ҳам алоҳида эътибор қаратамиз.

Биз учун муҳим бўлган жиҳатлар – далилларга асосланган тиббиётга амал қилиш, доимий изланиш.

Бироқ, энг асосий мезон – беморга муносабатимиздир.

Бу эса клиникамизда ишончли ва самарали тиббий муҳитни барпо этишга хизмат қилади.

– Ёш ҳамкасбларингизга қандай маслаҳат берган бўлардингиз?

– Тиббиётдаги бизнесни оддий фаолият деб бўлмайди. Бу ерда ҳар бир қарор ортида инсон ҳаёти, унинг соғлиги ва тақдири туради.

Шунинг учун тиббиёт соҳасида фаолият бошлашдан аввал масъулиятни теран ҳис қилиш жуда муҳим.

Менимча, бу йўлни тўғри босиб ўтиш учун учта асосий тамойил ҳал қилувчи аҳамиятга эга. 

Биринчи. Соҳани юзаки эмас, унинг моҳиятигача англаш керак. Чунки тиббиёт билим эмас, доимий изланиш ва тафаккур талаб қиладиган тизим. Иккинчи. Ҳеч бир клиника якка шахснинг кучи билан юксалмайди. Унинг ҳақиқий қуввати – ягона мақсад атрофида бирлашган, бир-бирини қўллаб-қувватлайдиган мутахассисларда. Учинчи. Ҳар қандай тизимнинг ҳақиқий қиймати йиллар давомида сақланган барқарорлик, сабр ва изчилликда намоён бўлади. 

– Замонавий технологиялар клиника фаолиятида қандай ўрин тутади?

– Бугунги тиббиётни технологияларсиз тасаввур қилиш қийин.

Клиникамизда замонавий ташхис ускуналари ёрдамида дард аниқланади ва улар самарали даволаш имконини бермоқда.

Check-up дастурлари орқали касалликларни эрта босқичда аниқлашга эришяпмиз.

– Газетамиз ҳақида фикрларингиз қандай?

– Илгари газета ўқиш алоҳида бир анъана эди. Бугун интернет ривожланган бўлса-да, босма нашрларнинг ўзига хос қадри йўқолмаган. Шу жумладан, “Жанубий Қозоғистон”нинг ҳам. Фурсатдан фойдаланиб “Жанубий Қозоғистон” газетасининг 35 йиллиги муносабати билан барча муштарийларни табриклайман. Журналистлар фаолиятига ривож тилайман, ижодий муваффақиятлар ҳамиша йўлдошингиз бўлсин!

Шоҳиста ТОШПЎЛАТОВА, 2026-05-22, 22:21 68
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.