26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ҳасан – миллий олимпиада ғолиби

8-11 синф ўқувчилари ўртасида ўтказилган Лингвистика бўйича республика олимпиадасининг якуний босқичида вилоятимиздан 3 нафар ўқувчи иштирок этди. Улар орасида Туркистон Билим инновация лицейининг 11-синф ўқувчиси Ҳасан Комилов фахрли 3-ўринни эгаллади.

Иқтидорни ёшларни аниқлаш, уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилган мазкур олимпиада ўқувчиларнинг билим салоҳиятини намоён этиш, фанга қизиқишини оширишда муҳим аҳамият касб этмоқда. Ҳасаннинг синф раҳбари Медет Сапашев билан боғланиб, шогирдининг ютуғи билан қутладик.

– Ҳасан иқтидорли ва изланувчан ўқувчиларимдан бири. У доим билим беллашувларида фаол иштирок этиб, тенгдошларига ўрнак бўлиб келмоқда. Вилоят, республика босқичларидаги фан олимпиадаларида юқори натижаларга эришиб, лицейимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб келяпти. Ҳасан сингари ёшларимиз кўпаяверсин, – дейди устоз.

Ғолиб ўқувчи билан боғланиб, у билан ҳам қисқача суҳбатлашдик.

– 11-синф ўқувчисиман, – деди Ҳасан. – Кимё фанига қизиқишим мактабдаги илк даврларимданоқ бошланган. Лицейга кирганимдан сўнг бу фан билан янада жиддийроқ шуғуллана бошладим. Бизда ўқувчилар ихтисослашган тизим асосида муайян фанлар бўйича тайёрланади. Устозларим менда табиий фанларга мойиллик борлигини кўриб, кимё фанини чуқур ўрганишни тавсия қилишди. Кимё биология, физика ва математика билан узвий боғлиқ бўлганлиги боис уни танладим.

– Илк жиддий синовлар қачон бошланди?

– 7-синфда ўқиётганимда ўсмирларнинг вилоят олимпиадасида иштирок этиб, учинчи ўринни эгалладим. Бу натижа менга руҳий қувват бағишлади, рағбатлантирди. Шу пайтдан бошлаб, беллашувларга астойдил тайёрлана бошладим. Устозим Давлет Қаунбаев ташаббуси билан 8-синфга ўтганда 9-синфлар ўртасида ўтаётган вилоят олимпиадасида иштирок этдим ва совринли иккинчи ўринни қўлга киритдим. Сўнг ўсмирлар ўртасидаги ўтган олимпиадада энг юқори балл олиб, республика босқичига кўтарилдим ва бронза медалини қўлга киритдим. Бу менинг давлат миқёсидаги илк мукофотим эди. 9-синфда эса иккита нуфузли олимпиадада Қаниш Сатпаев номидаги кимё бўйича олимпиада ва республика олимпиадасида иштирок этдим. Уларда ҳам кумуш медални қўлга киритдим. 10-синфда эса яна бир бор бронза медалини қўлга киритдим.

– Келгусида қандай режаларингиз бор?

– Олимпиаданинг март ойи охирида ўтадиган миллий босқичига жиддий тайёрланяпман. Шу билан бирга, тиббиёт университетига ўқишга киришни ният қилганман. Келажакда ҳаётимни тиббиёт соҳаси билан боғлашни истайман. Бугунги ютуқларимда ота-она ва устозларимнинг ҳиссаси беқиёс. Синф раҳбарим, устозларим, кимё фани муаллими, айниқса, Давлет Қауинбаевга алоҳида миннатдорчилик билдираман.

Илмга чанқоқ, юксак мақсадлар сари қатъийят билан интилаётган бундай ёшлар – мамлакатимиз келажагининг ишончли таянчи, умидли авлод вакилларидир.

М. САЪДУЛЛАЕВА, 2026-03-12, 20:27 11
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.