26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Эсселар танловининг НИЗОМИ

1. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

1.1. Мазкур Низом Қозоғистон Республикаси Мустақиллигининг ҳамда “Жанубий Қозоғистон” вилоят ижтимоий-сиёсий газетасининг 35 йиллиги муносабати билан ўтказиладиган “Мустақиллик – фахрим, келажагим” мавзусидаги эсселар танловини ташкил этиш ва ўтказиш тартибини белгилайди.

1.2. Танловнинг мақсади – ёш авлод қалбида ватанпарварлик туйғуларини мустаҳкамлаш, Мустақиллик ғояларини кенг тарғиб этиш, ўқувчиларнинг ижодий фикрлаши ва ёзма нутқ маданиятини ривожлантириш.

1.3. Танловда Туркистон вилояти ҳамда Шимкент шаҳар умумтаълим мактабларининг 10-11-синф ўқувчилари иштирок этадилар.

2. ТАНЛОВ МАВЗУСИ

2.1. Танлов мавзуси: “Мустақиллик – фахрим, келажагим”.

2.2. Иштирокчилар эсседа Мустақилликнинг аҳамияти, мамлакат тараққиёти, ёшлар имкониятлари, шахсий фикр ва муносабатларини эркин ифода этишлари лозим.

3. ТАНЛОВ БОСҚИЧИ ВА МУДДАТИ

3.1. Танлов икки босқичда ўтказилади:

I босқич – туман ва шаҳар босқичи. 16 мартдан 10 апрелга қадар барча туман ва шаҳарларда ташкил этилади. Ҳар бир ҳудуддан 1-ўрин соҳиби (10-11-синфлар орасидан) якуний босқичга йўлланма олади.

II босқич – вилоят (якуний) босқич 16 апрель куни Шимкент шаҳрида ташкил этилади (аниқ манзил қўшимча эълон қилинади).

4. ЭССЕГА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР

4.1. Эссе ҳажми: 250-300 сўз.

4.2. Эссе ёзишда қуйидаги талабларга қатъий риоя қилинади:

• шахсий муносабатнинг билдирилиши;

• тезис – калит сўзларни тўғри белгилаш;

• факт, далиллар(аргументлар)дан унумли фойдаланиш;

• назарияга асосланиш;

• атамаларни ўз ўрнида қўллаш;

• цитаталар келтириш;

• турли хил кўзқарашларни мисолга келтириш;

• мантиқий қонуниятнинг сақланиши;

• таққослаш ва хулосалаш усулларидан фойдаланиш;

• саводлилик (услубий, имло, тиниш белгилари);

• фойдаланилган илмий манбаларга ҳаволалар.

4.3. Плагиат ҳолатлари аниқланса, иштирокчи танловдан четлаштирилади.

5. БАҲОЛАШ МЕЗОНЛАРИ

1) ўқувчининг мавзуни тушуниши, мавзунинг ёритилиши; 

2) тезиснинг мавзуга мослиги;

3) эссенинг тузилиши ва мантиқий изчиллик;

4) факт ва далилларнинг мавзуга мувофиқлиги ва қўлланилиши;

5) услуб ва мавзунинг мувофиқлиги;

6) ёзма нутқнинг аниқлиги ва атамаларнинг қўлланилиши;

7) тилнинг бой луғатидан аниқ, ўринли ва самарали фойдаланиш;

8) имло ва тиниш белгилари меъёрларига риоя қилиш.

6. ҲАКАМЛАР ҲАЙЪАТИ

6.1. Ҳакамлар ҳайъати таркибига газетанинг таҳририяти вакиллари ва таълим соҳаси мутахассислари киритилади.

6.2. Ҳакамлар қарори якуний ҳисобланади ва қайта кўриб чиқилмайди.

7. ҒОЛИБЛАРНИ ТАҚДИРЛАШ

7.1. Якуний босқич натижаларига кўра:

I, II, III ўрин соҳиблари Диплом ва қимматбаҳо совғалар, шунингдек, фаол иштирокчилар ташаккурномалар билан тақдирланадилар.

7.2. Ғолибларнинг эсселари вилоят ижтимоий-сиёсий газетасида чоп этилади.

8. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР

8.1. Танловни ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ масалаларни ташкилотчилар ҳал қилади.

8.2. Танловни адолатли ва шаффоф ўтказиш мазкур Низом асосида таъминланади.

2026-03-14, 02:43 93
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.