26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Жамоадаги бирлик – муваффақият гарови

Қозоғистон Республикасида тил сиёсатини ривожлантиришнинг 2023-2029 йилларга мўлжалланган концепциясини амалга ошириш мақсадида, Шимкент шаҳрида миллий мактаблар ўртасида «Ана тілі және отбасы – 2026» мавзуидаги танловнинг шаҳар босқичи ўтди. 

Ушбу нуфузли тадбирни ўтказишдан асосий мақсад – ёш авлод қалбида она тилига ҳурмат ва муҳаббатни шакллантириш, оилавий қадриятларни улуғлаш, миллий ўзликни асраб-авайлаш ҳамда халқимизнинг бой урф-одатлари, анъаналари ва маданий мероси билан яқиндан танишиш, ўрганиш ва уни кенг тарғиб қилишдан иборат эди.

Танлов эълон қилинган илк кунлардан бошлаб мактабимизда жўшқинлик билан тайёргарлик ишлари бошланиб кетди. Бор маҳоратини ишга солган умидли ўқувчиларимиз, уларга тўғри йўналиш берган жонкуяр устозларимиз ва бизга камарбаста бўлган ота-оналаримиз ягона мақсад йўлида бирлашдилар. Ҳар бир иштирокчи кунни тунга улаб, мактабимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиш учун бор куч-ғайрати билан ҳаракат қилди.

Мана шундай тинимсиз меҳнат, юксак тайёргарлик ва аҳиллик ўз мевасини берди. Қизғин ва муросасиз кечган беллашувлар якунига кўра, мактабимиз жамоаси фахрли 1-ўринни қўлга киритиб, шаҳарда энг кучли эканлигини исботлади!

Ушбу зафарнинг бош ташкилотчиси ва илҳомчиси бўлган, жамоамизнинг ҳар бир ижодий қадамини қўллаб-қувватлаб, бизга чексиз ишонч ва куч бағишлаган мактабимиз директори Дилдора Сотиболдиевага миннатдорчилик билдирамиз.

Шунингдек, мактабимиз байроғини сарбаланд этган аҳил ва фидойи жамоамизга, саҳнада ўз иқтидорини намойиш этган бийрон ва зукко ўқувчиларимизга ҳамда биз билан ҳамнафас бўлган ҳурматли ота-оналаримизга чексиз ташаккурлар. Бу ғалаба – бирдамлигимиз ва умумий меҳнатимиз маҳсулидир.

Ютуғимиз бардавом, зафарларимиз барқарор бўлсин!

Гулбаҳор ТОШХЎЖАЕВА, М. Маметова номли мактабнинг ўзбек тили ва адабиёти ўқитувчиси, 2026-05-23, 02:11 64
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.