26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Бирлик, ишонч ва дадил қадамлар

Астана шаҳрида Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жўмарт Тўқаев ҳамда Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон иштирокида Олий даражадаги стратегик ҳамкорлик кенгашининг олтинчи йиғилиши ўтди.

Қозоғистон раҳбари ўз нутқида Туркияни қардош давлат, муҳим ва ишончли ҳамкор сифатида баҳолашини таъкидлади.

– Мамлакатларимизни боғлаб турган чуқур тарихий ришталар бугун икки халқ ўртасидаги мустаҳкам дўстликни янада кучайтириш учун ишончли пойдевор сифатида хизмат қилмоқда, – деди Президент.

Қайд этилганидек, бугунги кунда қозоқ-турк муносабатлари кенгайтирилган стратегик ҳамкорлик руҳида изчил ривожланмоқда. Давлатлар ўртасида ҳеч қандай зиддият ёки келишмовчилик йўқ. Парламентлараро ҳамкорлик ҳам юксак даражада давом этмоқда.

Қ. Тўқаев Туркия Қозоғистоннинг йирик сармоядорларидан бири эканлигини таъкидлади. Ҳозирга қадар Туркия томонидан мамлакат иқтисодиётига 6 миллиард доллар сармоя киритилган. Қозоғистоннинг Туркия иқтисодиётига йўналтирган сармоялари эса 2,5 миллиард долларга яқинлашган.

Шунингдек, Туркия Қозоғистоннинг асосий бешта савдо ҳамкоридан бири ҳисобланади. Ўтган йили икки давлат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 8,8 фоизга ўсиб, 5,4 миллиард доллардан ошди.

– Бугун “Абадий дўстлик ва кенгайтирилган стратегик шериклик тўғрисида”ги декларацияни қабул қиламиз. Бу муҳим ҳужжат қозоқ-турк муносабатлари ривожига янги суръат бағишлайди, – деди Давлат раҳбари.

Президентнинг таъкидлашича, Қозоғистон ҳозирнинг ўзида Туркияга 34 хил маҳсулот экспортини 630 миллион доллардан зиёд ҳажмда ошириш имкониятига эга.

Йиғилишда қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳамкорлик масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. 2025 йилда агросаноат маҳсулотлари савдоси 25 фоиздан зиёд ўсиб, қарийб 360 миллион долларга етгани қайд этилди.

Туркиянинг “Tiryaki Agro” компанияси глютен ишлаб чиқариш, “Alarko Holding” эса иссиқхона мажмуаси қурилиши юзасидан сармоявий лойиҳаларини амалга оширмоқда.

Томонлар 2026-2028 йилларга мўлжалланган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари савдосини фаоллаштириш юзасидан “Йўл харитаси”ни қабул қилиш таклифини ҳам муҳокама қилди.

Қ. Тўқаев бугунги геосиёсий шароитда транспорт-логистика соҳасининг стратегик аҳамияти юксалиб бораётганини таъкидлади. Давлат раҳбари “Транскаспий халқаро транспорт йўлаги”га қизиқиш ортиб бораётганига тўхталиб, Туркия компанияларини Қуриқ ва Ақтау портлари орқали юк ташиш ҳажмини ошириш лойиҳаларида фаол иштирок этишга чақирди.

Авиация соҳасида ҳам ҳамкорликни кучайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. “TAV Airports Holding” компанияси Астана томонидан қўллаб-қувватланаётган лойиҳа доирасида Алмати халқаро аэропортини Марказий Осиёдаги логистика марказига айлантиришни режалаштирмоқда.

Президент туркиялик ҳамкорларини иқтисодиётнинг хомашёга боғлиқ бўлмаган тармоқларидаги сармоявий лойиҳаларда иштирок этишга чақирди. Шунингдек, энергетика, тоғ-кон саноати, рақамлаштириш, сунъий идрок ва мудофаа саноати соҳаларидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.

Маданий-гуманитар алоқаларнинг изчил ривожланаётгани ҳам алоҳида таъкидланди. 2023 йилдаги кучли зилзиладан жабр кўрган Ғазёнтеп вилоятида Қозоғистон томонидан Хожа Аҳмад Яссавий номи берилган янги мактаб барпо этилган.

Шунингдек, Астана ва Алмати шаҳарларида “Маариф” жамғармаси мактабларини очиш юзасидан келишувга эришилган. Айни пайтда 14 мингга яқин Қозоғистон фуқароси Туркияда таҳсил олмоқда, Қозоғистонда эса 260 нафар туркиялик талаба олий таълим олмоқда.

Яқин кунларда Шимкентдаги педагогика университети базасида Туркиянинг Гази университети филиали фаолият бошлайди.

Сайёҳлик соҳасидаги юксак салоҳиятни инобатга олган ҳолда, Қозоғистон раҳбари Туркия томонини ўзининг илғор тажрибаси билан ўртоқлашиш ва мазкур соҳага сармоя киритишга чақирди.

Тиббиёт соҳасидаги ҳамкорлик ҳам фаол ривожланмоқда. ”Abdi İbrahim” ва “Nobel” мамлакатда қўшма корхоналарни ишга туширган. “YDA Group” Туркистон ва Петропавл шаҳарларида кўп тармоқли шифохоналар қурилишида иштирок этмоқда. “Orzax Group” эса Туркистон вилоятида биологик фаол қўшимчалар ишлаб чиқариш заводини қуришни бошлайди.

Ўз навбатида, Ражаб Тоййиб Эрдўғон умумхалқ референдумида қўллаб-қувватланган янги Конституция Қозоғистон бирлигини янада мустаҳкамлашига ишонч билдирди.

– Биз савдо, энергетика, мудофаа саноати, транспорт ва логистика каби кўплаб соҳалардаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилдик. Шунингдек, халқаро  кун тартиби юзасидан фикр алмашдик. Томонлар икки давлат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажмини 15 миллиард долларга етказиш ниятини тасдиқлади, – деди Туркия раҳбари.                       

Akorda.kz, 2026-05-15, 22:45 66
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.