26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Туркистонда норасмий саммит ўтказилади

Жорий йилда муқаддас Туркистон шаҳри Туркий давлатлар ташкилоти раҳбарларининг норасмий саммитига мезбонлик қилади. Ушбу муҳим тадбир ўтказилиши ҳақида Қозоғистон Президенти Қасим-Жўмарт Тўқаев март ойида Туркистон вилоятига амалий ташрифи чоғида маълум қилган эди.

Мазкур саммит туркий олам учун тарихий ва рамзий аҳамиятга эга муҳим воқеа сифатида баҳоланмоқда. Асрлар давомида туркий тамаддуннинг маънавий маркази ҳисобланган Туркистон шаҳрида ўтадиган учрашув қардош давлатлар ўртасидаги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиши кутилмоқда.

Туркий давлатлар ташкилоти доирасидаги норасмий саммитлар давлат раҳбарларига эркин мулоқот қилиш, долзарб масалаларни муҳокама қилиш ҳамда ўзаро ишончни мустаҳкамлаш имконини берувчи сиёсий майдон сифатида муҳим аҳамият касб этиб келмоқда.

Жорий йилги  саммитнинг Туркистонда ўтказилиши бежиз эмас. Туркий халқларнинг умумий тарихи ва маънавий илдизларини ўзида мужассам этган қадимий шаҳар бугунги кунда туркий оламнинг асосий маданий ва сиёсий марказларидан бирига айланмоқда.

Дастлабки маълумотларга кўра, саммитнинг асосий мавзуси “Сунъий идрок ва рақамли тараққиёт” бўлади. 

Туркистондаги учрашувда ташкилотга аъзо ва кузатувчи давлатлар раҳбарлари, туркий институтлар ҳамда халқаро ташкилотлар вакиллари иштироки кутилмоқда.

Мутахассисларнинг фикрича, Туркистонда ўтадиган мазкур нуфузли тадбир туркий давлатлар ўртасидаги қардошлик ришталарини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, туркий оламнинг халқаро майдондаги нуфузини оширишга хизмат қилади.

Айни пайтда Туркистон шаҳрида саммитни юксак савияда ўтказиш юзасидан тайёргарлик ишлари якунига етмоқда.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати., 2026-05-14, 03:16 72
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.