26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Тарих, маданият ва рақамли тараққиёт масалалари муҳокама қилинди

Нуралхан Кўшеров италиялик «Magister Art» компанияси президенти Ренато Сапорито билан учрашув ўтказди. Мулоқотда қурилиш, маданият, ижодий индустрия ҳамда халқаро ҳамкорлик соҳаларида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Вилоят раҳбари Туркистон минтақасининг тарихий-маданий меросини тарғиб қилиш, сайёҳлик салоҳиятини юксалтириш ва замонавий рақамли ечимларни жорий этиш юзасидан олиб борилаётган ишларга тўхталди. Шунингдек, минтақада сайёҳликни ривожлантириш ва сармоя жалб қилишга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади.

Ренато Сапорито эса меҳмондўстлик учун миннатдорчилик билдирди.

Учрашувда Туркистон вилоятида маданий-сайёҳлик лойиҳаларини амалга ошириш, тарихий обидаларни рақамли шаклда тақдим этиш, халқаро кўргазмалар ташкил қилиш масалалари ҳам кўтарилди.

Томонлар ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва келгусида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш имкониятларини кўриб чиқишга келишиб олдилар.

Маълумот учун, «Magister Art» маданий ва ижодий индустрия соҳасида фаолият юритувчи инновацион компания бўлиб, асосий эътиборни рақамли технологияларга қаратади. Компаниянинг бош идораси Милан ва Рим шаҳарларида жойлашган. 

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2026-05-14, 03:15 74
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.