26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ҳамжиҳатлик ва якдиллик меваси

Вилоят ҳокими Нуралхан Кўшеров Туркий давлатлар ташкилоти саммити якунларига бағишланган учрашув ўтказди. 

Тадбирда масофадан барча туман, шаҳар ҳокимликлари вакиллари – зиёлилар, тадбиркорлар ва фаол ёшлар иштирок этди. 

Туркистон шаҳрида 15 май куни юксак савияда ўтган халқаро анжуман якунлари бўйича минтақа раҳбари Қозоғистон Президенти Қасим-Жўмарт Тўқаевнинг юксак баҳоси ва миннатдорчилигини етказди.

Таъкидлаш жоизки, саммитдан сўнг Давлат раҳбари махсус йиғилиш ўтказиб, халқаро тадбир юксак савияда ташкил этилганини қайд этган ҳолда Туркистон вилояти аҳолиси ва тарихий аҳамиятга эга анжуманни ташкил этишда фаол иштирок этган барча фуқароларга алоҳида миннатдорчилик билдирган эди. 

Тадбирда Халқаро саммитга тайёргарликка ҳисса қўшган «ASIA BREND» мебель корхонаси раҳбари, республика танловида “Юксак сифатли мебель маҳсулоти” номинациясига сазовор бўлган, тадбиркор Уйғун Абишев сўзга чиқди. У ўзи раҳбарлик қилаётган мебель корхонаси маҳсулотлари Қирғизистон, Болтиқ бўйи давлатлари, Россия ва Ўзбекистон каби мамлакатларга экспорт қилинаётганлигини фахр билан таъкидлаб, вилоят ҳокими Н. Кўшеровга Туркистон шаҳрида илк бор уюштирилган халқаро саммитни муваффақиятли ўтказгани учун миннатдорчилик билдирди. У келажакда ҳам туркий давлатлар ҳамкорлиги, тинчлик, тараққиёт учун имкон даражасида ҳисса қўшишга тайёр эканлигини маълум қилди. 

ХҚТУ филология фанлари доктори С. Садиқов халқаро саммитга юксак баҳо бериб, туркий давлатлар ҳамжиҳатлиги, якдиллиги меваси бўлган эзгу тадбирга ҳисса қўшган барча фуқароларга миннатдорчилик билдирди. 

Р. МАДАЛИЕВ, 2026-05-23, 02:09 63
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.