26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Сунъий ёмғир лойиҳаси ишга туширилади

Туркистон шаҳрида Қасим-Жўмарт Тўқаев Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг ихтисослашган муассасаси ҳисобланган “Жаҳон метеорология станцияси” президенти, Бирлашган Араб Амирликлари “Миллий метеорология маркази” бош директори Абдулла Ал-Мандусни қабул қилди.

Учрашувда иқлим ўзгариши, сув хавфсизлиги ва метеорология соҳасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. Давлат раҳбари “Жаҳон метеорология ташкилоти”нинг иқлим, об-ҳаво ва сув захиралари соҳасидаги халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлашда муҳим ўрин эгаллашини таъкидлади.

Томонлар эрта огоҳлантириш тизимларини ривожлантириш, метеорологик инфратузилмани замонавийлаштириш ва илмий маълумотлар алмашувини кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратдилар.

Шунингдек, Туркистон вилоятида БАА Миллий метеорология маркази билан ҳамкорликда сунъий ёмғир лойиҳаси амалга оширилаётгани маълум қилинди. Лойиҳа сув омборларини тўлдириш ҳамда қишлоқ хўжалиги майдонларини сув билан таъминлашга қаратилган.

Маълум қилинишича, лойиҳани тўлиқ ишга тушириш 2026 йил 17 майга мўлжалланган. Шу тариқа Қозоғистон сунъий ёмғир технологиясини амалий жиҳатдан қўллаётган минтақадаги биринчи давлатга айланади.   

2026-05-18, 22:39 57
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.