26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Туркия Президентига – юксак мукофот

Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жўмарт Тўқаев Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғонни Хожа Аҳмад Яссавий номидаги орден билан тақдирлади.

Тақдирлаш маросимида сўзга чиққан Қасим-Жўмарт Тўқаев Ражаб Тоййиб Эрдўғонни халқини тараққиёт сари бошлаб бораётган, узоқни кўра билувчи етакчи ва жаҳон миқёсидаги нуфузли сиёсатчи сифатида таърифлади.

– Сизнинг ташаббусингиз билан амалга оширилган самарали ислоҳотлар туфайли Туркия барқарор тараққиёт ва фаровонлик йўлидан ишонч билан одимламоқда. Мамлакат улкан ютуқларга эришиб, қудратли ва таъсирчан давлатга айланди. Биз биродар турк халқининг муваффақиятларидан чин дилдан қувонамиз ва унга доимо янги зафарлар тилаймиз, – деди Президент.

Давлат раҳбари Эрдўғоннинг халқаро сиёсатда адолат ва масъулият тамойилларини изчил ҳимоя қилиб келаётганини таъкидлади. Шунингдек, унинг “Dünya beşten büyüktür” (“Дунё бешликдан буюкдир”) концепцияси халқаро муносабатлардаги тенгсизликка қарши дадил даъват сифатида кенг танилганини қайд этди.

Президентнинг таъкидлашича, Туркия етакчиси туркий ва ислом олами ҳамкорлигини мустаҳкамлашда ҳам алоҳида ўрин тутади.

– Ҳурматли Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг бевосита қўллаб-қувватлаши туфайли Туркий давлатлар ташкилоти қисқа вақт ичида нуфузли бирлашмага айланди. ТЮРКСОЙ, Туркий давлатлар парламент ассамблеяси, Туркий академия, Туркий маданият ва мерос жамғармаси ҳамда Туркий сармоя жамғармаси каби муҳим тузилмалар ҳаракати фаоллашди. Биз буни юксак қадрлаймиз, – деди Қозоғистон Президенти.

Қ. Тўқаев Қозоғистон ва Туркияни кўп асрлик тарихий ришталар боғлаб туришини таъкидлади.

– Илдизимиз, эътиқодимиз ва ўзига хослигимиз муштарак. Қозоқ ва турк халқлари ўртасидаги қардошлик бугун стратегик ҳамкорлик даражасига кўтарилди. Сизнинг дўстона муносабатларимизни мустаҳкамлаш ва умумий қадриятларимизни илгари суришга қўшаётган ҳиссангиз беқиёс , – деди Давлат раҳбари.

Президент Туркистон шаҳрини туркий халқларнинг маънавий пойтахти ва муқаддас мероси сифатида эътироф этиб, айнан шу ерда Туркий давлатлар ташкилотининг норасмий саммити ўтказилаётганини қайд этди.

Шунингдек, Қ. Тўқаев бутун туркий оламнинг маънавий йўлбошчиси Хожа Аҳмад Яссавий меросига алоҳида тўхталди.

– Ҳазрат Султон туркий руҳ ва ислом тамаддунини уйғунлаштира олган буюк шахсдир. Унинг мероси нафақат Буюк Даштда, балки Анадўлида ҳам ўчмас из қолдирган. Юнус Эмре каби кўплаб туркий мутафаккирлар Яссавий таълимотининг издошлари ҳисобланади, – деди Президент.

Давлат раҳбари Наврўз байрами куни Туркистонга ташрифи чоғида Хожа Аҳмад Яссавий номидаги орденни давлат мукофотлари тизимига киритиш ташаббусини илгари сурганини таъкидлади.

Унинг айтишича, мазкур мукофот мамлакат тараққиётига алоҳида ҳисса қўшган олимлар, давлат ва жамоат арбобларига берилади. Орден безатилишида исломда алоҳида аҳамиятга эга бўлган оч яшил ранг ҳамда поклик тимсоли саналувчи кумушдан фойдаланилган.

Қ. Тўқаев Ражаб Тоййиб Эрдўғонни ушбу орденнинг илк соҳиби бўлганлиги билан табриклади.

– Ушбу юксак мукофот Сизнинг туркий олам етакчиси сифатидаги ўрнингизнинг муносиб эътирофи ҳисобланади. Қозоғистон халқи Сизни ҳурмат қилади, қадрлайди ва қўллаб-қувватлайди, – деди у.

Ўз навбатида, Ражаб Тоййиб Эрдўғон Туркистоннинг маънавий пири Хожа Аҳмад Яссавий номидаги орденга муносиб кўрилганидан мамнунлигини қайд этди.

– Мен ушбу орденни Туркия Республикаси ва турк халқига бўлган юксак эҳтиром рамзи сифатида қабул қиламан. Мамлакатларимиз ўртасидаги қардошликни мустаҳкамлашга қаратилган оқилона сиёсатингиз учун Сизга миннатдорлик билдираман. Қардошлигимиз ва дўстлигимиз абадий бўлсин! – деди Туркия Президенти.

      Akorda.kz маълумотлари асосида.

P.S. “Dünya beşten büyüktür” (“Дунё бешликдан буюкдир”) концепциясининг мазмуни шундай: «БМТ Хавфсизлик Кенгашида фақат 5 доимий аъзо давлат (АҚШ, Россия, Хитой, Франция, Буюк Британия) ҳал қилувчи овозга эга. Эрдўғоннинг фикрича, бу тизим:

- дунёдаги адолатни тўлиқ акс эттирмайди;

- бошқа давлатларнинг овози етарли эшитилмайди;

- қарорлар кўпинча бир неча давлат манфаатини ҳимоя қилади.

Шу боис у “дунё 5 давлатдан буюк”, деганда ушбу жиҳатларни назарда тутади:

- дунёвий қарорлар фақат 5 давлат қўлида бўлмаслиги керак;

- халқаро тизим адолатлироқ ва барчага тенг бўлмоғи лозим;

- муҳим қарорларни қабул қилишда барча давлатлар тенг иштирок этиши керак.

Хуллас, бу – БМТ тизимини ислоҳ қилиш ва жаҳон адолатини қайта кўриб чиқишга чақириқдир.

2026-05-15, 22:44 57
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.