26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Битирув кечаларига янги талаблар жорий этилди

Юртимизда мактаб битирув кечаларини ўтказиш қоидалари анча қатъийлаштирилди. Энди битирув тадбирлари фақат мактабнинг ўзида ўтказилиши шарт.

Янги тартибга кўра:

* ресторан, кафе ёки бошқа жойларда битирув кечаси ўтказиш тақиқланди; 

* ўқувчилар ва ота-оналардан пул йиғишга умуман йўл қўйилмайди;

* тадбирлар ортиқча харажатларсиз, содда ва тарбиявий руҳда ташкил этилади. 

Бу қарорга ижтимоий тармоқлардаги норозиликлар сабаб бўлган. Айниқса, айрим мактабларда ҳар бир ўқувчидан жуда катта маблағ (200 минг тенгега яқин) йиғилаётгани танқид қилинган эди.

Шундан сўнг мутасаддилар масалага аралашиб, аниқ чекловлар киритди.

Янги қоидаларнинг асосий мақсади – ота-оналарга ортиқча молиявий босимни камайтириш, барча ўқувчилар учун тенг шароит яратиш, хавфсизликни таъминлаш, турли нохуш ҳолатларнинг олдини олиш. 

Полиция ҳам битирув кунлари тартибни назорат қилади.

Zakon.kz маълумотлари асосида., 2026-04-16, 01:55 9
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.