26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Билимдонлар заковат майдонида

Кентов шаҳрида вилоят “Ёшлар имконият маркази” вилоят ҳамда шаҳар ҳокимлиги шафелигида “AL-FARABI” заковат ўйинларининг тантанали тақдимоти ҳамда саралаш босқичи ўтказилди.

Очиқ осмон остида ўтган билимлар беллашувида мамлакатимизнинг 7та минтақаси ҳамда Туркистон вилоятининг барча туман-шаҳарларидан 500га яқин жамоа, 2500га яқин ёшлар иштирок этди.

Тадбирда вилоят ҳокимининг ўринбосари Ертай Алтай ва шаҳар ҳокими Жандўс Тасов сўзга чиқиб, мазкур лойиҳанинг аҳамиятига тўхталдилар. Улар бундай кенг кўламли заковат майдонлари ёшларнинг билим салоҳиятини ривожлантириш, мамлакат келажаги учун заковатли авлодни шакллантиришда муҳим ўрин тутишини таъкидлашди.

Саралаш босқичи якунига кўра, энг яхши натижа кўрсатган жамоалар аниқланиб, кейинги босқичга йўлланма олдилар. Ғолиблар Туркистон шаҳрида ўтадиган 1/8 финал босқичида омадини синайди. Умумий соврин жамғармаси – 3 миллион тенге.

Маълумот ўрнида, “AL-FARABI” заковат ўйини ёшларнинг етакчилик қобилиятларини ривожлантиришга имкон берадиган майдондир.

Таъкидлаш жоизки, ушбу лойиҳа иштирокчилар сони бўйича юқори кўрсаткичга эга бўлди. Шу боис, уни Гиннеснинг рекордлар китобига киритиш таклиф этилмоқда.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2026-04-16, 02:34 10
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.