26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Янги лойиҳалар – янги иш ўринлари

Қорачиқлик тадбиркор Отажон Солиев туғилган гўшасида янги цехни ишга тушириб, ҳамқишлоқларини иш билан таъминлаётган ишбилармонлардан. Даставвал, Алмати, Астанада тадбиркорлик қилиб, тажриба тўплади. Энди эса орттирган билими ва маҳоратини қишлоғи равнақига бағишламоқда.

– 2013 йилдан буён Туркистон минтақасида фаолият юритяпмиз, – дейди Отажон Раҳимжон ўғли. – Кўп қаватли уйларда вентиляция қувурларини ишлаб чиқарамиз. Қарағанди, Туркистон, Шимкент шаҳарларидан хомашёларни харид қиламиз. Қорачиқ қишлоғидаги мана шу цехимизда пайвандлаймиз.

– Ишлаб чиқарилаётган мазкур ускуналар қаерда ишлатилади?

– Янги барпо этилаётган замонавий ҳамда “ақлли” уй-жойларда, ижтимоий бинолар – таълим, соғликни сақлаш, аҳолига хизмат кўрсатиш иншоотларида, боғчалар ва бошқа иморатларда махсус ҳаво йўналишини созловчи ускуналар ўрнатиляпти. Беш нафар ходимимиз билан фаолиятимизни бошлаб юбордик. Қорачиқ қишлоғи ҳокимлиги бунинг учун махсус ҳудуд ажратди. Дастлаб, хонадонимиздаги цехимизда буюртмаларни бажарардик. Кейинчалик қишлоғимиздан мазкур ҳудуд ажратилди. Мана шу цехни барпо этдик, келгусида яна бир цех қуришни режелаштиряпмиз. Бизга фақат ер ажратилди, цех ўз маблағимиз ҳисобидан қурилди. Ҳокимлик иншоотимизни электр тармоғига улаб, сувимизни ҳам етказиб берди, цехга тортилган газ қувури маблағининг ярмини ҳокимлик зиммасига олган. Хомашё айни кунда Қарағанди, Шимкент, Алмати шаҳарларидан етказиб бериляпти. Буюртма кўп. Ушбу лойиҳани бежиз ишга туширмадик. Бироз вақт бозорни ўргандик. Вилоятимизда ҳали ўхшаши йўқ мазкур йирик цехни ишга туширишга жазм этдик. 2002 йилдан буён йирик шаҳарларимизда ушбу лойиҳа асосида қурилиш ишлари олиб борилган. Хоналарни шамоллатиш тизими жорий этилган биноларга талаб ортмоқда. Ушбу лойиҳа уй соҳибларининг танловига боғлиқ. Бу қурилмани хусусий уйларда ишлатиш учун ҳар бир хонадон махсус моторни ишга тушириши керак. Вақти-вақти билан уни ишга тушириб туриш жоиз. Бу, албатта, қўшимча сарф-харажатни талаб этади. Катта иншоотлардан мазкур лойиҳага буюртмалар кўп. Илгари ускуналаримиз қўлда ишлаб чиқариларди. Энди эса 3 кишининг ишини бир дастгоҳимиз уддалаяпти. Корхона бир кунда 400 квадрат метр ускунани ишлаб чиқариш қувватига эга. Айни кунда бошқа жиҳозларни ҳам ишлаб чиқариш лойиҳаси устида изланяпмиз.

– Суҳбатингиз учун раҳмат!

2026-05-18, 21:07 60
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.