26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Тиллар уйғунлиги ва маънавият маскани

Мактаб – миллат келажагини бунёд қиладиган энг муқаддас маскан ҳисобланади. Шундай масканлардан бири Жетисай туманидаги 24-сонли Абдураҳмон Жомий номли умумтаълим мактабидир. Бу таълим маскани ўзининг бой тарихи, мустаҳкам анъаналари билан туманимизда алоҳида ўрин тутади.

Ушбу билим даргоҳи замонавий таълим талабларига таянган ҳолда ўқувчиларга қозоқ, ўзбек ва тожик тилларида билим бериб келмоқда. Бугунги дунёвий даврда бир неча тилни билиш ёш авлод учун кенг имконият ва муваффақият калити ҳисобланади. Мактабда уч тилда таълим олиш имконияти мавжуд. Бу ўқувчиларнинг билим доирасини кенгайтирибгина қолмай, уларни турли миллат ва маданият вакилларига ҳурмат, дўстлик ва бағрикенглик руҳида тарбиялашга хизмат қилмоқда. Ўқувчилар бир-бирининг тили, урф-одатлари ва қадриятларини ўрганиб, миллатлараро ҳамжиҳатлик моҳиятини англаб бормоқдалар.

Мактабда бугунги кунда 73 нафар малакали педагог 600 ўқувчига таълим-тарбия бермоқда. Педагоглар жамоаси замонавий таълим технологиялари ва инновацион услублардан самарали фойдаланган ҳолда, ўқувчиларнинг мустақил фикрлаш, нутқ маданияти ва ижодий қобилиятларини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратмоқда. Шунингдек, мактабда мунтазам равишда маданий тадбирлар, тил байрамлари, адабий кечалар ташкил этилиб, улар ёшларнинг маънавиятини юксалтиришга ҳисса қўшмоқда.

Мактаб нуфузини юксалтиришда узоқ йиллар давомида раҳбар сифатида фидокорона меҳнат қилган Қозоғистон Республикаси маорифи аълочилари – Халосбой Тавбаев ва Шодимурод Кўчаровнинг (Аллоҳ устозларимизни раҳматига олган бўлсин) ҳиссаси беқиёсдир. Уларнинг раҳбарлиги даврида таълим сифати, тарбия масалалари ва жамоа бирлигига устувор аҳамият қаратилди. Улар мактаб жамоасини ягона мақсад сари йўналтириб, ўқувчиларни илм-фан, меҳнатсеварлик ва Ватанга садоқат руҳида тарбиялашда ибратли ишлар олиб бордилар. Натижада, мактаб ҳақиқий маънавият ва маърифат ўчоғига айланди.

Бу заҳматлар самараси ўлароқ, мактаб битирувчилари орасида Рустамбек Аҳлиддинов, Ширинбой Турсунов каби етук олимлар, шунингдек, республика ва халқаро миқёсда муваффақият қозонган кўплаб спорт усталари етишиб чиққан. Бу эса таълим даргоҳининг юксак салоҳияти ва устозлар меҳнатининг ёрқин самарасидир.

Бугунги кунда таълим масканига Сарсенбек Асқаров раҳбарлик қилмоқда. Унинг раҳбарлигида аҳил педагогик жамоа шаклланиб, уч тилда таълим бериш тизими янада такомиллаштирилмоқда. Замонавий педагогик ёндашувлар, инновацион ғоялар ҳамда устозларнинг фидойилиги мактаб тараққиётига янги суръат бағишламоқда.

Мухтасар қилиб айтганда, мактабимиз тиллар уйғунлиги, сифатли таълим ва юксак маънавиятни ўзида мужассам этган нуфузли таълим маскани сифатида келажакда рақобатбардош, билимли ва комил авлодни тарбиялаш йўлида фаолият юритмоқда.

Шуҳрат КЎЧАРОВ, ўзбек тили ва адабиёти ўқитувчиси. Дилноза БОБОМУРОДОВА, муаллима, 2026-02-07, 03:42 4
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.