26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Пешқадамлар тақдирланди

Сайрам туман таълим бўлимида маориф соҳасини ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшаётган устоз ва мутахассисларни тақдирлаш маросими ўтди. Тадбир иштирокчиларини бош мутахассис Ф. Ўспанова табриклаб, эзгу тилакларини изҳор этди ҳамда  мукофотларни топширди.

Жумладан, К. Тленшин номли мактаб ўқитувчилари Қайрат Жадақов ҳамда Бахтижан Ўрдабек, 71-сонли Қарасай батир номли мактаб ўқитувчиси Умурхан Жунусбаев, 11-сонли «Манкент» мактаби ўқитувчиси Мавлуда Мирзаметова, 1-сонли Сайрам болалар мусиқа мактаби ўқитувчиси Людмила Кузнецова, 67-сонли «Көмешбулақ» мактабининг ўқитувчиси Жанетта Аманова, 18-сонли Қурмантаев номли мактаб ўқитувчиси Шиникул Ташаева, «Шаттық» болалар боғчасининг тарбиячиси Сорагул Худойбердиевалар ҚР Маориф вазирининг фахрий ёрлиғи ҳамда ташаккурномалари, туман таълим бўлимининг услубиятчилари Қанат Мирзатаев ва Нурлибек Раймқулов, 5-сонли Горький номли мактаб ўқитувчиси Алмагул Султанова вилоят таълим бошқармасининг фахрий ёрлиғи билан тақдирландилар.

Шунингдек, туман таълим бўлимининг услубиятчиси Закира Қарабекова «Өрлеу» таълим ва фан ходимлари касаба уюшмасининг Фахрий ёрлиғи, 33-сонли Н. Шўйинбаев номли мактаб ўқитувчиси Асилжан Кетебаев Сайрам тумани ҳокимининг Ташаккурномаси билан тақдирландилар.

Тадбир якунида Фарида Алмат қизи мукофот соҳибларига миннатдорчилик билдириб, таълим соҳасидаги масъулиятли ва шарафли меҳнатларида муваффақиятлар тилади.

З. МЎМИНЖОНОВ, 2026-01-29, 20:38 21
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.