26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Янги мактаблар – янги имкониятлар

Сариоғоч шаҳрида 300 ўринли янги мактаб қурилиши жадал суръатларда олиб борилмоқда. Яқинда Сариоғоч тумани ҳокими Арман Абдуллаев қурилиш майдонига ташриф буюриб, амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишди.

Туман ҳокими пудратчи ташкилот “Samruk-Kazyna Construction” ҲЖ  вакиллари билан учрашиб, қурилиш ишларини белгиланган муддатда якунлаш, энг муҳими, сифат ва хавфсизлик талабларига қатъий риоя қилиш зарурлигини алоҳида таъкидлади. Қурилиш жараёнини доимий назорат қилиш ва мувофиқлаштириш ишлари ҳоким ўринбосари Мурат Байғабулов зиммасига юклатилди.

Бугунги кунда иншоотда технологик ускуна ва жиҳозлар ўрнатилмоқда ҳамда тозалаш ишлари олиб борилмоқда. Қурилиш майдонида 8 нафар ишчи меҳнат қилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, янги мактабнинг фойдаланишга топширилиши туман аҳолиси учун замонавий ва сифатли таълим муҳитини яратишга, ўқувчи ўринлари тақчиллигини бартараф этиш ҳамда таълим сифатининг ошишига хизмат қиладиган муҳим ижтимоий лойиҳа ҳисобланади.

Сариоғоч тумани ҳокимининг матбуот хизмати, 2026-01-22, 02:44 82
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.