26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ҳамжиҳатлик ҳикмати

Жорий йил таълим соҳаси, шунингдек, бошқа жабҳаларда ҳар томонлама ижобий ҳамда баракали бўлди. Халқаро анжуманларда иштирок этдим, мамлакатимизнинг таълим соҳасида эришаётган ютуқларида хизматим борлигидан фахрланаман. Жорий йил 18-21 ноябрида Туркиянинг пойтахти – Анқара шаҳрида Туркий давлатлар ўртасидаги маданий ва маърифий ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган муҳим ташаббуслардан бири – “TURKSOY” халқаро ташкилоти қароргоҳида “Туркий олам оналари: анъана ва замонавийлик” мавзуида халқаро анжуманда иштирок этиш шарафига мушарраф бўлдим. 

Унинг доирасида туркий мамлакатлардан ташриф буюрган фаол хотин-қизларнинг жамият равнақига қўшаётган ҳиссасини эътироф этиш мақсадида фотосуратлар кўргазмаси ташкил этилди. Унда маданий-маърифий лойиҳаларим билан иштирок этдим.

Тадбирдан улкан маънавий озуқа олдим. Кўргазма доирасида илк кунги тадбир Ўлжас Сулейменовнинг “Аз и Я” китоби нашр этилганлигининг 50 йиллигига бағишланди, ҳар бир иштирокчи ўз соҳасида етуклигининг гувоҳи бўлдим. Сўнг иштирокчи давлатлар делегациялари ўзларининг иш тажрибалари билан ўртоқлашишди. Оналар сафида мен ҳам ўзбек миллий либосида ўзбек тилида маъруза қилдим. Кўплаб халқаро тадбирларда фаол иштирок этаётган ҚХА қошидаги Оналар кенгаши раисаси Назипа Идрис қизи маърузамга ижобий баҳо берди. Халқаро миқёсда ўтказилаётган анжуманда менга берилган юксак баҳодан хурсанд бўлдим. Кенг жамоатчилик орасида катта ўқитувчи сифатида муаллимлар малакасини ошириш йўналишида фаолият юритиб келаётганимга қарамай, халқаро миқёсда берилган баҳо сизни руҳлантирар, қалбингизга фахр, ғурур туйғусини ҳадя этар экан. Маърузамда қозоғистонлик хотин-қизлар тажрибаси билан бўлишиш, қолаверса, таълим-тарбия жараёнида ҳам аёлнинг ўрни, шу билан бирга яхлит тарбия дастурини амалга оширишдаги йўналишлар – гиёҳвандлик, қиморбозлик, турмушдаги зўравонлик, вандализм ҳамда исрофгарчилик сингари ижтимоий иллатларга қарши курашга йўналтирилган лойиҳа доирасида алоҳида тўхталиб ўтишга тўғри келди... 

Биз 2026 йилдан эътиборан Қозоғистондаги “Өрлеу” Малака ошириш миллий маркази” ҲЖ касбий тараққиёт институти Ўзбекистон Республикасидаги Таълимни ривожлантириш илмий-услубий марказининг ходимлари билан ҳамкорликда меморандум асосида ҳамкорликни йўлга қўймоқчимиз. Айни дамда бу борада ишлар олиб борилмоқда. Юртимиздаги 140 мактаб муаллимларининг малакасини ошириш мақсадида А. Авлоний номидаги республика муаллимларнинг малака ошириш институти билан ҳам меморандум тузилади ва ҳамкорликда иш олиб боришни режалаштиряпмиз. 

Жорий йилги ютуқларимиздан яна муҳими – дарсликларимиз қайта нашр қилинмоқда. 4-синфлар учун мўлжалланган дарсликлар республика ҳудудий таҳлилидан ўтди. Янги йилдан ушбу дарсликлар чоп этила бошлайди. Имкони борича дарслик мазмуни, сифати бойитилди. Китоб саҳифалари фарзандларимизга тушунарли, қизиқарли, ўқитувчиларнинг маънавий эҳтиёжини таъминлайдиган топшириқлар билан бойитилди.

Янги йил арафасида вилоят касаба уюшмасининг медали билан тақдирландим. Бу минтақамизнинг таълим соҳасига бўлган юксак эътибор дея баҳоладим. Янги йил барчамизга баракали келсин, юртимиз тинч, фаровон ҳамда осмонимиз мусаффо бўлсин.

Маҳфуза МУСАЕВА, “Өрлеу” Малака ошириш миллий маркази” ҲЖ Туркистон вилояти бўйича касбий тараққиёт институтининг катта ўқитувчиси, халқаро даражадаги мураббий, педагогика фанлари магистри, 2025-12-31, 20:07 98
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.