26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Сенатор талабалар ҳузурида

ҚР Парламент Сенатининг депутати Алишер Сотволдиев ҳамда Тўлебий туманидаги “Тоғойна” мактаби директори Жамол Қодиров Шимкент шаҳрининг Сайрам даҳасидаги “Сайрам” тиббиёт коллежида талабалар билан учрашдилар.

Даврани бошқарган “Жанубий Қозоғистон” газетасининг Сайрам тумани бўйича мухбири З. Мўминжонов тадбир аввалида куни кеча ҚР Мудофаа вазирлиги университетининг “Фахрий профессор” унвонига ноил бўлган Алишер Ғофуржон ўғлини табриклади. Шундан сўнг у меҳмонларнинг ҳаёт йўли ва меҳнат фаолияти ҳақида қисқача маълумот берди.

А. Сотволдиев Сайрам қишлоғида туғилган. У ўрта маълумотни З. Ҳусанов номли мактабда, олий маълумотни М. Ауезов номидаги Жанубий Қозоғистон, “Мирас” университетлари ҳамда Тараз шаҳридаги Халқаро муносабатлар институтида олган. Меҳнат йўлини Сайрам тумани “Нур Отан” партияси филиалида бошлаб, 2016-2023 йилларда “Жанубий Қозоғистон” вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси бош муҳаррири лавозимида самарали меҳнат қилган. Ҳозирда ҚР Парламент Сенатининг Халқаро муносабатлар, мудофаа ва хавфсизлик қўмитасида фаолият юритмоқда. Шу билан бирга, ҚХА журналистлар ва блогерлар клуби раиси ҳамдир.

Учрашув давомида сенатор Президент Қ. Тўқаев ташаббуси билан мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, эндиликда ёшлар учун яратилаётган имкониятлар, Парламентдаги фаолияти ҳақида атрофлича маълумот берди. Ёшларни қизиқтирган саволларга жавоб беришди.

Жамол Қодиров 1991 йили Тўлебий туманининг Тоғойна қишлоғида таваллуд топган, Шимкент тиббиёт коллежини тамомлаган. У 2015 йилдан таълим соҳасида меҳнат қилиб келмоқда. У жорий йили Тўлебий тумани ўзбек этномаданият бирлашмаси раиси этиб сайланди. У ўз нутқида таълим тизимидаги янгиликлар, ўқитувчилик масъулияти ва ёшларни касбга йўналтиришнинг аҳамиятига тўхталди.

Учрашувда талабалар фаол иштирок этдилар. Улар меҳмонларга шахсий тараққиёт, келгуси режалар, малакали мутахассис бўлиш йўлидаги муҳим қадамлар ҳақида саволлар йўлладилар. Меҳмонлар ўз тажрибаларига таяниб, мақсад қўйиш, масъулият, меҳнатсеварлик ва фуқаролик нуқтаи назарининг аҳамияти ҳақида қимматли фикрлар билдирдилар.

Тадбир якунида Сайрам тиббиёт коллежи муассиси А. Баймағамбетов меҳмонларга ташриф ва самарали мулоқот учун миннатдорчилик билдирди. Коллеж директори Жанара Амирхан қизи жамоа номидан Алишер Ғофуржон ўғлининг кифтига тўн ёпиб, унга келгуси фаолиятида улкан муваффақиятлар тилади.

З. АҲМАДЖОНОВ, 2025-11-27, 02:12 92
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.