26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Соҳада шаффофлик муҳим

Вилоят таълим соҳасида шаффофликни таъминлаш ва рақамлаштиришни такомиллаштириш йўналишида муҳим қадам ташлади. Вилоят ҳокими Нуралхан Кўшеров ташаббуси билан соҳада рақамли тенгсизлик ва тизимсизликни бартараф этиш асосий вазифа сифатида белгиланди. Мажлисда таълим соҳасидаги долзарб масалалар муҳокама қилинди.

– Таълим – давлатимизнинг келажаги ва тараққиёт асосидир. Ушбу соҳада шаффофлик, адолат ва инновация жамиятнинг асосий талаби ва устувор йўналишига айланди. Давлат раҳбари Қасим-Жўмарт Тўқаевнинг Мактубида сунъий идрок ва рақамли ечимларни таълим соҳасига дадил жорий этишни топширган эди. Ушбу топшириқнинг ижросини таъминлаш мақсадида ишлар жадаллаштирилади. Шаффофлик ва масъулиятлик асосий талабга айланиши керак, чунки ҳар бир ота-она фарзандининг хавфсизлиги ва сифатли билим олишини ҳохлайди. Шу боис, ушбу йўналишда нафақат бошқарма, балки ҳар бир туман ва қишлоқ ҳокимлиги ҳам фаол иш юритиши керак, – деди вилоят ҳокими.

Мажлисда вилоят таълим бошқармаси раҳбарининг вазифасини бажарувчи Ғалимжан Ўринов соҳани рақамлаштириш юзасидан маъруза қилиб, ягона рақамли тизимни шакллантириш зарурлигини таъкидлади. Маълумотларнинг номувофиқлиги, захиралардан фойдаланишда муаммоларни юзага келтирмоқда. Шу боис, тизимлар ўртасида ягона алоқа ўрнатиш лозим, сабаби, бу таълим бериш хизматларининг сифатини яхшилаш имконини беради.

Таълим бошқармаси IT мутахассислар сонини ошириш, биометрик мувофиқлаштириш тизимларини жорий этиш ҳамда давлат харидини автоматлаштиришни таклиф этмоқда.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2025-10-25, 01:36 121
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.