26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Эҳтиром. Эътироф. Эътибор

Туркистон шаҳрида “Ўқитувчилар куни” байрами муносабати билан “Муаллим – миллат зиёси!” шиори остида тантанали тадбир ўтди. Унда таълим соҳаси фидойилари иштирок этди. Тадбирда Туркистон вилояти ҳокими Нуралхан Кўшеров сўзга чиқиб, таълим тизимида самарали меҳнат қилаётган барча устоз-мураббийларни касбий байрам билан самимий муборакбод этди.

– Барчангизни Ўқитувчилар куни билан чин дилдан табриклайман. Давлат раҳбари Қасим-Жўмарт Тўқаев “Муаллимлик – инсонни тарбиялайдиган энг масъулиятли касб. Биз устозларнинг ижтимоий шароитини яхшилашни изчил давом эттирамиз”, деган эди. Бу сўзлар сизнинг меҳнатингизга берилган энг юксак баҳо. Вилоятимизда 83 мингдан зиёд муаллимлар ёш авлодга билим ва тарбия бериб, фидокорона меҳнат қилмоқда, – деди вилоят раҳбари.

Унинг таъкидлашича, Президент ташаббуси билан амалга оширилаётган “1000 етакчи” лойиҳаси доирасида вилоятдан 600 нафарга яқин ўқитувчи танлаб олинган, уларнинг 46 нафари таълим муассасаларида раҳбарлик лавозимига тайинланган. Шунингдек, “Daryn Teacher” халқаро дастури орқали 25 нафар устоз Малайзия, Сингапур, Финляндия ва Эстонияда тажриба алмашди.

– Ҳозирги замон ўқитувчиси фақат ўз фанини эмас, замонавий технологияларни ҳам пухта ўзлаштириши, ўқувчилар билан янги услубда ишлай олиши лозим. Шу мақсадда вилоятимизда педагогларнинг малакасини ошириш, янги услубиятларни жорий этиш ва рақамли захиралардан фойдаланиш борасида қатор лойиҳалар амалга оширилмоқда. Сизнинг меҳнатингиз ва касбга садоқатингиз – мамлакат келажагини белгилайдиган бебаҳо бойликдир, – деди Нуралхан Кўшеров.

Тантанали тадбирда фан олимпиадалари ва билим танловлари ғолибларини тайёрлаган бир гуруҳ устоз-мураббийлар фахрий ёрлиқлар ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди. Улар орасида тажрибали устозлар Алия Сейсенбаева ва Сауле Ешманова кабилар ҳам бор. Шунингдек, таълимда янги ғоя ва ишланмаларни амалга оширган уч нафар ўқитувчи ҳақида видеолавҳа намойиш этилди.

Вилоят ҳокими илғор муаллимлардан бири – Қазиғурт туманидаги Қалаубек Турсунқулов номидаги мактаб-гимназиянинг информатика ва робототехника ўқитувчиси Ўразхан Бексултанни фахрий ёрлиқ ҳамда 1 миллион тенгe қийматидаги сертификат билан тақдирлади. Унинг шогирдлари халқаро мусобақаларда Қозоғистон шарафини муносиб ҳимоя қилмоқда. Шу билан бирга, Сўзоқ туманидаги “Қайрат” болалар боғчаси мудираси Нуржамал Тўлеуова ва Кентов кўп тармоқли коллежи ўқитувчиси Дилором Анорбоева ҳам мукофотга сазовор бўлди.

Тадбирда Маориф вазирлиги ҳамда вилоят ҳокимлигининг махсус мукофотлари, шу жумладан, “Меҳнат фахрийси”, И. Алтинсарин кўкрак нишони, “Таълим соҳасининг фахрий ходими” унвонлари ва ташаккурномалар топширилди.

Шунингдек, байрамона дастур доирасида маҳаллий санъаткорлар, иқтидорли болалар ва ўқувчилар иштирокида концерт дастури намойиш этилди.

Таъкидлаш жоизки, Туркистон вилоятида 83 мингдан зиёд ўқитувчилар самарали меҳнат қилмоқда. 2025 йилда таълим соҳасига ажратилган бюджет маблағи 13 фоизга ошди. Вилоятда “Келажак мактаблари” миллий дастури доирасида 29та замонавий таълим муассасаси фойдаланишга топширилди.

2025-10-07, 01:07 181
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.