26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Залворли режалар бюелгиланди

Қизилўрда шаҳрида ўтган V Миллий қурултойда кўтарилган масалалар Янги Қозоғистонни шакллантиришга қаратилган тизимли ва пухта ўйланган ислоҳотларнинг янги босқичини белгилаб берди. Қурултойда кўтарилган масалалар давлат бошқарувини такомиллаштириш, қонун устуворлигини таъминлаш ҳамда жамият билан ҳокимият ўртасидаги ишончни мустаҳкамлашга қаратилгани билан аҳамиятли бўлди.

Президент Қасим-Жўмарт Тўқаев солиқ сиёсати давлат эҳтиёжларига мос равишда янгиланиб бориши шартлигини таъкидлади. Агар айрим меъёрлар туфайли тадбиркорлик ривожига тўсиқ юзага келган бўлса, уларни қайта кўриб чиқиш зарурлиги айтилди. Бу, айниқса, кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш орқали иқтисодий фаолликни ошириш, бозорда соғлом рақобат муҳитини шакллантириш учун муҳимдир.

Бизнес учун яратилган имтиёзлар бевосита аҳоли фаровонлигига хизмат қилади. Янги иш ўринлари очилади, фуқароларнинг даромади ошади, ортиқча текширувлар ва жарималар қисқаради. Бу эса иқтисодий тараққиёт билан бирга ижтимоий барқарорликни таъминлашга замин яратади.

Қурултойда парламент тизимига доир муҳим ташаббуслар ҳам илгари сурилди. Президент таъкидлаганидек, асосий масала депутатлар сонида эмас, балки қонун чиқарувчи идоранинг самарадорлиги ва масъулиятидадир. Парламент ваколатларининг кенгайтирилиши демократик назоратни кучайтиради.

Сайловларнинг янги тизимлар асосида ўтказилиши сиёсий партияларнинг жамият олдидаги масъулиятини оширади. Фуқаролар партия дастурларининг ижросини таъминлашга бевосита таъсир кўрсатади. Хотин-қизлар ҳамда алоҳида эҳтиёжли фуқаролар учун квоталарнинг сақлаб қолиниши ижтимоий адолат ва барчага тенг муносабат тамойилларига содиқлик ифодасидир.

Қонун қабул қилиш жараёнини уч босқичли тизимга ўтказиш қонун ижодкорлиги сифатини оширишга қаратилган. Бу амалиётдан узоқ, самара бермайдиган қонунларнинг қабул қилинишига йўл қўймайди.

Қурултойда ёшлар масаласига алоҳида эътибор қаратилди. Ёшларнинг таълим олиши, касб эгаллаши, тадбиркорлик билан шуғулланиши ва жамият ҳаётида фаол иштирок этиши учун яратилаётган имкониятлар мамлакат келажагининг мустаҳкам пойдеворидир. Ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ташаббусларини рағбатлантириш ва қарор қабул қилиш жараёнларига жалб этиш Янги Қозоғистоннинг барқарор тараққиётини таъминловчи муҳим омили бўлиб қолади.

Мухтасар қилиб айтганда, V Миллий қурултойда кўтарилган масалалар эл тараққиёти, давлат барқарорлиги ва фуқаролар фаровонлигини таъминлашга қаратилган стратегик қадамлардан. Демократик тараққиёт изчил ислоҳотлар орқали шаклланади. Бу жараённинг муваффақияти қабул қилинган қарорлар, уларнинг ҳаётга қандай татбиқ этилишига, депутатлар, партиялар, айниқса, ёшлар ва бутун жамиятнинг фаол иштирокига бевосита боғлиқдир.

Мадиёр МУҲИДДИНОВ, Сайрам туман маслаҳати депутати, 2026-02-03, 01:50 66
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.