26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Тарихий қарорлар ва давлат бошқарувида янги босқич

Қизилўрда шаҳрида ўтган Бешинчи Миллий қурултой мамлакат тараққиётининг навбатдаги босқичига ўтишда мазмунан янги ёндашувларни белгилаб берди. Қурултойда билдирилган таклиф ва ташаббуслар жамиятда узоқ вақтдан буён муҳокама қилиб келинаётган масалаларга аниқ ечимлар таклиф этилгани билан аҳамиятлидир.

Айниқса, қонун чиқарувчи органни такомиллаштиришга қаратилган таклифлар диққатга сазовор. Парламент тузилмасини янгилаш, бир палатали тизимга ўтиш, депутатлар сонини мақбул даражада белгилаш, овоз бериш тартибларини соддалаштириш ҳамда партиявий рақобатни кучайтириш орқали вакиллик институтининг самарадорлигини ошириш мақсади кўзда тутилмоқда. 

Қурултой доирасида Қозоғистон халқи Ассамблеяси фаолиятини янги мазмун билан бойитишга ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Ассамблея ва Миллий қурултой ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни кучайтириш асосида Халқ кенгашини ташкил этиш ташаббуси илгари сурилди. Ушбу тузилма этник гуруҳлар, жамоат ташкилотлари ва маҳаллий вакиллик органлари ўртасида мулоқотни мустаҳкамлашга хизмат қилиши кутилмоқда.

Муҳим жиҳати шундаки, Ассамблея ва Миллий қурултойнинг мақомини янада мустаҳкамлаш, уларнинг ўрни ва аҳамиятини Конституция даражасида белгилаш, шунингдек, муайян даражада қонунчилик ташаббуси ҳуқуқини бериш масалаларининг илгари сурилиши ушбу соҳаларнинг жамият ҳаётидаги таъсири ошиб бораётганини кўрсатади.

Умуман олганда, Бешинчи Миллий қурултойда қабул қилинган ёндашувлар мамлакатда олиб борилаётган ислоҳотларнинг изчил ва пухта эканлигини тасдиқлайди. Бу қарорлар давлат бошқарувини замонавий талабларга мослаштиришга, фуқароларнинг сиёсий жараёнлардаги иштирокини кенгайтиришга ҳамда жамиятдаги барқарорлик ва бирдамликни мустаҳкамлашга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.

Алишер СОТВОЛДИЕВ, Қозоғистон Республикаси Парламент Сенати депутати., 2026-01-22, 02:53 314
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.