26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
V Миллий қурултой: ислоҳотларга берилган сиёсий суръат

Қасим-Жўмарт Тўқаев иштирокида ўтган V Миллий Қурултой тарихий аҳамиятга молик тадбир бўлди. Қурултой ўтган кунни ҳеч бир муболағасиз тарихий сана, деб аташ мумкин. Йиғилишда Давлат Раҳбари келгуси ислоҳотларнинг  асосий йўналишларини белгиловчи қатор муҳим таклифларни илгари сурди. 

Президентнинг энг муҳим таклифларидан бири – Қозоғистон Халқ Кенгашини ташкил этиш ташаббуси бўлди. Жамиятда бирлик, ҳамжиҳатлик ва тотувликни мустаҳкамлаш зарурати кучайган ҳозирги шароитда бу таклиф, айниқса, долзарб. Сўнгги йилларда ҚХА кўпроқ этнос вакиллари билан боғлиқ тузилма сифатида қабул қилиб келинди. Аслида эса уни ташкил этишдан кўзланган асосий мақсад – бутун қозоғистонлик жамиятни  жипслаштириш, умумий қадриятлар атрофида бирлаштириш эди.

Шу муносабат билан Президент янги тузилмани шакллантириб, ягона майдонда ҚХА, Миллий Қурултой ҳамда Жаҳон ва анъанавий динлар етакчилари қурултойи фаолиятини бирлаштиришни таклиф қилди. Давлат раҳбари мазкур ташкилотнинг юксак мақомини таъкидлаб, унинг давлат учун энг олий маслаҳатчи тузилма сифатида иш олиб бориши ҳамда аъзолари бевосита Президент томонидан тайинланишини маълум қилди. Бу Қозоғистон Халқ Кенгашининг  давлат бошқаруви  тизимидаги  аҳамияти жуда юқори бўлишидан далолат беради.

Шунингдек, Парламентга “Қурултой” номини бериш тўғрисидаги  таклиф ҳам алоҳида эътиборга лойиқ. Тарихда “Қурултой” тушунчаси мамлакат бирлиги ва халқ тақдирига дахлдор энг муҳим қарорлар қабул қилинадиган олий идоранинг рамзи. Шахсан мен бу ташаббусни мамнуният  билан қабул қилдим.

Яна бир муҳим таклиф – Президент ўринбосари лавозимини жорий этиш ҳақидаги таклиф бўлди. Бундай меъёр илгари Конституцияда  мавжуд бўлган эса-да, бугунги жадал ривожланаётган дунё шароитида давлат бошқарувида мослашувчанлик ва тезкорлик алоҳида аҳамият касб этади. Президент ва вице-президент ўртасида ваколатларни тақсимлаш олий ҳокимият самарадорлигини ошириб, бошқарув тизимига янги суръат бағишлайди. Бу ўзгаришлар мамлакат тараққиётининг  янги босқичига йўл очишига ишончим комил.

Президентнинг барча ташаббуслари Миллий Қурултой иштирокчилари томонидан қўллаб-қувватланди. Буни ҳамкасбларимизнинг чеҳраларидан, залда ҳукм сурган самимий муҳитдан яққол ҳис этиш мумкин эди. Йиғилиш якунланганидан кейинги норасмий суҳбатларда ҳам Президент ўринбосари лавозимини жорий этиш ташаббуси ижобий баҳоланди. Мулоқот давомида бу таклиф Давлат раҳбарининг бошқарув тизимини мустаҳкамлаш ва ўзига ишончли ҳамкор шакллантиришга қаратилгани ҳақида умумий хулосага келдик. 

Шу билан бирга, Президент маслаҳатчилари институтини  ихчамлаштириш ҳам бошқарув самарадорлигини ошириб, давлат ҳокимиятининг  кўп тармоқли бўлишига хизмат қилади. Умуман олганда, мазкур ташаббусларнинг  барчаси ижобий қабул қилиниб,  бугун жамият ушбу ислоҳотларнинг рўёбга чиқишини интиқлик билан кутмоқда.

Шерзод ПЎЛАТОВ, ҚР Президенти қошидаги Миллий кенгаш аъзоси, ҚХА Медиация кенгаши раиси, ҚР “Дўстлик” ҳамжамияти раисининг ўринбосари, 2026-01-27, 20:24 226
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.