26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Кутубхонада дўстлик анжумани

Шимкент шаҳридаги А. С. Пушкин номли кутубхонада Қозоғистон Ёзувчилар уюшмасининг Шимкент шаҳар вакиллиги ташаббуси билан Қозоғистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Зокиржон Мўминжонов ва шоира Эркиной Султоноваларнинг 65 ёш юбилейига бағишланган ижодий кеча ўтди.

Меҳмонларни рангдор адабиёт олами кутиб олди. Турли кўргазмалар ташкил этилди. Алоҳида ихлос ва дид ила безатилган стол устида ижодкорларнинг китоблари, эришган муваффақиятларининг рамзлари, фото суратлар намойиш этилди. Орқа томонида эса қаҳрамонларнинг ҳаёти ва фаолиятини акс эттирувчи улкан баннер. Зал мухлислар ила гавжум. Байрам нафасидан дилни шодлик қамрайди. Мусиқали дастурни Шимкент шаҳар ЎЭМБ қошидаги санъаткорлар уюшмаси раҳбари Мирвоҳид Миразизов ҳамда 13-сонли Муқимий номли мактабнинг “Баҳор” рақс дастаси раҳбари Роҳилахон Маҳмудовалар тайёрлашди. 

Тадбирни Қозоғистон Ёзувчилар уюшмасининг Шимкент шаҳридаги вакили Мўмбек Абдиакимули олиб борди. 

Тадбирда жамоат арбоби, ҚР ўзбеклари “Дўстлик” ҳамжамияти раисининг маслаҳатчиси Фахриддин Қоратоев, Шимкент шаҳар ЎЭМБ раиси Тоҳирбек Нишонбоев, ҚР ўзбеклари “Дўстлик” ҳамжамияти медиатори Аббос Шомирзаев, ўзбекистонлик меҳмонлар, журналистлар, маҳаллий шоирлар ва ёзувчилар иштирок этдилар. 

Таниқли қозоқ ижодкорлари Захардин Қистаубаев, Серик Жанабил, Атанбек Науриз, Сарманбай Исақ, Қабил Дуйсенби, Клара Лахан қизи, Дилда Нурмаханбет ва бошқалар ўзларининг эзгу тилакларини изҳор этдилар. 

Тадбирда “Чимкент” “Чашма” ва “Илҳом булоғи” ижодий уюшмалари, “Ижодкор” адабий бирлашмаси ижодкорлари ҳам сўзга чиқиб, адибларни муборакбод этдилар. Жумладан, А. Пратов, И. Туркий, А. Абдуғаффор, Хуршид Аваз, Т. Йўлдошева, Н. Аюб қизи, С. Рихсиева, К. Атемова, Р. Бўронова,

Г. Осиё, О. Аҳмедова, О. Режаметова, Э. Татиев ва бошқалар юбилярларга бағишланган мувашшаҳ ва шеърларини, шоира Робия Дўстонова қозоқ-ўзбек тилидаги таржималаридан ўқиб беришди. Шунингдек, ўқувчилар ҳам қозоқ ва ўзбек тилларида шеърларни ёддан ўқишди.

Ж. Ташенев номли олий ўқув юртининг катта ўқитувчиси Озодахон Мусаева Қозоғистондаги ўзбек адабиёти вакиллари ҳақидаги илмий ишида Эрназар Рўзиматов, Соатой Камолова, Абдураҳим Пратов, Эркиной Султонова, Зокиржон Мўминжоновларнинг ижодига тўхталганини айтди. Ушбу олий ўқув юртининг 3-босқич талабаси Дилдора Отажонова ижросидаги рақс дилларга завқ бағишлади. Оқин Марғуба Мухтар қизи Эркиной Султонованинг қозоқ тилига таржима қилинган шеърларини ўқиди.

Кечада бир гуруҳ санъаткорлар ижросидаги қўшиқлар даврага алоҳида файз бағишлади. 

Тадбир қозоқ ва ўзбек халқларининг дўстлиги рамзига айланиб, дилларнинг яна ҳам яқинлашишига, меҳр-оқибатнинг кучайишига хизмат қилади. 

Гулиосиё ҲАСАНОВА, “Ижодкор” адабий бирлашмаси аъзоси, 2026-01-20, 02:41 134
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.