26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Китобга муҳаббат – маънавиятга йўл

Бугунги кунда юртимизда маънавий тараққиёт ва ёшлар тарбияси борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар орасида китобхонлик маданиятини юксалтириш алоҳида аҳамият касб этади. Зеро, илму ирфон манбаи – ёшларнинг дунёқараши, фикрлаш қобилияти ва ахлоқий тарбиясини шакллантирадиган беқиёс хазинадир. Шу маънода ёшлар ўртасида китобга муҳаббат уйғотиш, уларнинг тафаккурини юксалтириш – келажак пойдеворининг мустаҳкамлиги демакдир. Шу мавзуда биз Сайрам тумани, Қорамурт қишлоғи кутубхоначиси Марҳабо Кенжабоева билан мулоқотда бўлдик.

– Ҳозирги ёшларда китобга қизиқиш қай даражада?

– Албатта, бу борада электрон китоблар, интернет ва ижтимоий тармоқлар таъсири сезиларли. Лекин шунга қарамай, мактаб кутубхоналарига янгидан келаётган замонавий китоблар, газета ва журналлар – “Болажон”, “Ақылдым” журналлари, ёзувчиларнинг замонавий китоблари ўқувчиларнинг китобга иштиёқини оширмоқда. Шу билан бирга, кўпгина ёшлар ҳали ҳам анъанавий китобни қўлдан қўймайди. Китобхонлик даражаси, албатта, уларнинг оиладаги муҳитига ҳам боғлиқ.

– Қайси асарлар кўпроқ ўқилмоқда?

– Бадиий адабиёт, рағбатлантирувчи йўналишдаги рисолалар ва илмий-оммабоп асарлар, шунингдек, электрон китобларга ҳам талаб юқори. Масалан, изқуварлик ва саргузашт асарлари ҳам қизиқиш уйғотмоқда. Ёшлар замонавий қаҳрамонлар ва ҳаётий ҳикоялар орқали дунёни чуқурроқ англашни хоҳлайди.

– Электрон китоблар анъанавий китобхонлик ўрнини боса оладими?

– Электрон китоблар қулай ва тезкор, лекин улар анъанавий китобнинг ҳиссиётини бера олмайди. Кўп ёшлар аудиокитоблар орқали маълумот олишни афзал кўришмоқда, лекин китоб билан мулоқот ҳиссиёти бошқача. Айни пайтда қишлоқ кутубхонасида асосан китоблардан фойдаланиш имконияти мавжуд. 

– Ёшларни кутубхонага жалб қилиш мақсадида қандай тадбирлар уюштирилмоқда?

– Ўқувчининг ёшига мос турли китобхонлик тадбирлари – “Ақллигим”, “Мен китоб билан дўст бўламан”, “Китоб санаторияси” каби танловлар, ёзувчи ва шоирлар билан учрашувлар ўтказилади. Айниқса, ҳар йили ўтказиладиган “Мен оламни китоб орқали танийман” республика танловида ўқувчиларимиз дастлаб туман босқичларида қатнашишади, сўнг ғолиблар вилоят босқичларида иштирок этишмоқда. Кутубхонада интерфаол ва қизиқарли муҳит яратишга ҳаракат қилмоқдамиз.

– Китобхонлик ёшлар маънавиятига қандай таъсир кўрсатади?

– Китоб – фикрлаш, танқидий қараш ва қарорни тўғри қабул қилиш маданиятини шакллантиради. Ёшлар китоб орқали инсоний қадриятларни ўрганади, маънавий озуқа олади. Китобхон авлод доимо заковатли ва маърифатли инсон сифатида камол топади.

– Китоб ўқиган ва ўқимаган ёшлар ўртасида фарқ сезиладими?

– Китоб ўқиган ёшларнинг нутқи равон, фикри аниқ ва ҳаётий билимлари чуқур бўлади. Ўқимаганларда эса кўпинча мулоҳаза етарли эмас. Шу боис, китобхонлик маданиятини ошириш – ҳар бир оила ва таълим муассасасининг устувор вазифаси бўлиши шарт. 

– Суҳбат учун ташаккур!

Малика ЭЛТОЕВА, 2025-08-26, 01:36 281
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.