26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
''Юсуф Сарёмий – маърифатпарвар шоир''

Нодирхон Имомсидиқов раҳбарлик қилаётган 107-сонли Ю. Сарёмий номли лицей-мактабида “Юсуф Сарёмий – маърифатпарвар шоир” мавзуида анъанавий адабий-мусиқий тадбир ўтди. 

Тадбирни очган мактаб директори Н. Имомсидиқов маърифатпарвар шоир ўз замонасида илм эгаллаш ғояларини илгари сургани, халқни онгли, билимли бўлишга даъват этгани ва одамларни жаҳолатдан йироқ бўлишга чорлаб, тарбия масаласига алоҳида эътибор қаратганига тўхталди.

Тадбир “Салламно” рақси билан бошланди, физика ўқитувчиси Мирдиёр Миржалиев Юсуф Сарёмий сиймосида саҳнага кўтарилиб, шоирнинг уч минг йиллик тарихга эга қадимий ва муқаддас заминининг илму урфонга чанқоқ ворисларига бағишланган тилакларини баён этди:

Маърифатдин бехабарким, вой, беҳосил вужуд,

Ўткарурсан дам-бадам, фарёд, ноқобил ҳаёт.

Ё раб, эт фазлинг билан нуқсони Юсуфни камол,

Ҳурмат ул зотларгаким, кечтурур комил ҳаёт.

Шунингдек, тадбирда ўқувчилар ижросида шоирнинг замондошлари Қосим, Ҳузурий каби шогирдлари билан суҳбатлардан саҳна кўринишлар, драматик асар асосида Юсуф Сарёмий ва Муқимий иштирокида шоирлар мушоиралари намойиш этилди. Ўқувчиларидан М. Бунёдхонова, О. Фозилхонова, К. Рашидова, Д. Ғофуржонова, М. Мирсултонова, Н. Музаббархонова, А. Абдусатторова шоирнинг “Суюн, эй дил”, “Кўнгилни бермангизлар”, “Сўз” радифли ғазали” ва “Мулоқот” шеър ва ғазалларини ёд олишди. Хонанда Муроджон Тўғонбоев шоирнинг “Боғлама дунёга кўнгил”, “Дунё” ғазалларига басталанган қўшиқларини ижро этди.

Ўқувчилардан ака-ука Ҳайитмат ва Расулмат Ғофуржонов “Бандаман” қўшиғини ижро этиб, кўпчилик олқишига сазовор бўлишди.

Тадбирга ташриф буюрган ёзувчи-журналист Иброҳим Ҳуккиев, Зокиржон Мўминжонов, шоиралар Эркиной Султонова, Озода Аҳмедова, Ҳасан Саидов, мактабнинг собиқ ўқувчиси, блогер Гулираъно Мирҳайдарова ҳамда Юсуф Сарёмийнинг чеваралари Барно ва Раънолар мутафаккир ижодига тўхталишди. Улар Ю. Сарёмий ижодини шаҳар, вилоят, республика ва дунё миқёсига олиб чиқиш, ижодини бошқа тилларга таржима қилиш таклифларини илгари суришди.

Инсон руҳиятини бойитувчи тадбирни мактаб илмий мудираси М. Мадумарова раҳбарлигида ўқитувчилар Д. Норқулова, М. Баҳромова, М. Шониёзова, Д. Худойберганова, Ш. Алметова ва М. Эргешова юксак даражада ўтказишди. 

М. УСМОНОВА, 2026-04-29, 23:02 11
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.