26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Мусобақа юксак cавияда ўтди

Жорий йил «Жанубий Қозоғистон» вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси нашр этилаётганига 35 йил тўлади. Шу муносабат билан таҳририят йил давомида 35та тадбир ўтказишни режалаган. 

Янги йилнинг илк ҳафтасида Туркистон шаҳридаги «Дўстлик уйи»да шаҳар ва туман ўзбек этномаданият бирлашмалари ўртасида ақл гимнастикаси бўлган шахматдан мусобақа уюштирилди ва бу тадбир 35та эзгу ишнинг дебочаси бўлди. Мусобақа Туркистон вилоят ўзбек этномаданият бирлашмаси раиси Баҳодир Ирисметов ташкилотчилигида уюштирилди.

Турнирда иштирок этиш учун аслида 14та жамоа рўйхатдан ўтган эди. Лекин об-ҳаво ноқулайлиги сабабли, 8та – Туркистон ва Кентов шаҳарлари, Сайрам, Саврон, Қазиғурт, Мақтаарал туманлари ҳамда «Жанубий Қозоғистон» газетаси жамоалари иштирок этди.

Тадбирни вилоят Ижтимоий тараққиёт бошқармаси раҳбарининг вазифасини вақтинча бажарувчи Бўлат Жанабил, «Жамоат тотувлиги» ташкилоти раҳбари Элмира Жанғазиева очиб, газетанинг тарихи ва жамиятда тутган ўрни ҳақида фикр билдириб, турнир иштирокчликларига муваффақият тилашди. Шунингдек, тадбирда «Жанубий Қозоғистон» газетаси муҳаррири Райимжон Алибоев, ўринбосари Муроджон Абубакиров, «Дўстлик» ҳамжамияти раиси муовини Саид Хайруллоҳ, Туркистон ва Саврон туман ўзбек этномаданият бирлашмалари раислари Райимжон Қўчқоров ва Қурбонбой Ирисбеков иштирок этди.

Қизиқарли ва тортишувларга бой ўтган мусобақа якунида Сайрам тумани жамоаси 1-ўринни эгаллади. 2-ўринга – Саврон тумани, 3-ўринга эса Кентов шаҳри жамоаси сазовор бўлди. 

Шахмат мусобақасига Дониёрбек Тошметов ва Абдувоҳид Толипов ҳакамлик қилди. Уни ташкил қилишда беминнат ёрдамларини кўрсатган вилоят ЎЭМБ раисининг ўринбосари Замир Муҳаммаджонов ва бирлашманинг спорт ишларига масъул Зокир Бекенов ҳамда ҳомийлик ёрдамлари учун уста-ҳунарманд Носир Ҳамроқулов, Туркистон шаҳар маслаҳати депутати Дониёр Аюповларга миннатдорчилик билдирамиз. 

Бундан ташқари, мусобақа иштирокчиларига тушлик дастурхони уюштирган «ВІR JER» тамаддихонаси (раҳбари Дилмурод Ҳолиқов) жамоасига ташаккуримиз чексиз.

Хуршид ҚЎЧҚОРОВ, 2026-01-13, 03:12 124
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.