26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Туркистондаги тунги марафонда 3 мингга яқин спортчи иштирок этди

Туркистон шаҳрида “Turkestan Night Run-2026” номли илк тунги марафон ўтди. 

Тунги фестиваль шаклида ўтказилган йирик маданий-спорт лойиҳа Буюк Ипак йўли руҳини замонавий қиёфада акс эттирди. Тадбир “Сен шунчаки югурмайсан – асрларни ортда қолдирган йўлни босиб ўтасан” шиори остида ўтди.

Тадбирнинг очилиш маросимида вилоят ҳокими муовини Ертай Алтаев иштирок этиб, қатнашчиларни байрам билан қутлаб, беллашувда муваффақият тилади.

Марафон кечқурун бошланди. Шаҳар кўчалари ёритилиб, “Оазис”, “Вақт қумлари” ва “Муқаддас Туркистон” каби ҳудудлар ташкил этилди.

Халқаро даражадаги ушбу марафонда жами 3 мингга яқин спортчи иштирок этди. Улар орасида 6 давлатдан 70 нафар хорижий спортчи ва Қозоғистоннинг турли ҳудудларидан 800 нафар атлет бор эди. Умуман олганда, тадбирга 5 мингдан зиёд киши ташриф буюрди. Иштирокчилар 5, 10 ва 21 чақирим масофаларда беллашдилар.

Кеча давомида томошабинлар учун маданий дастурлар, ўйинлар ва болалар учун кўнгилочар тадбирлар ҳам ташкил этилди. Мусобақа якунида ғолиблар тақдирланди, барча иштирокчиларга эсдалик совғалари топширилди.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2026-05-04, 22:24 96
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.