26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Мухбирлар муваффақияти

Қозоғистон Республикаси Сенати ташаббуси билан ўтказилаётган “Senat Open III” очиқ турнирининг 1/8 финали доирасида 22 февраль куни Қажимуқан номидаги марказий ўйингоҳда тезкор шахмат бўйича оммавий ахборот воситалари вакиллари ва блогерлар орасида Шимкент шаҳар чемпионати ўтди. 

Нуфузли мусобақада “Жанубий Қозоғистон” ижтимоий-сиёсий газетасидан Хуршид Қўчқоров, Собиржон Исаметов ва Малика Элтоева муваффақиятли иштирок этишди.

Турнирни шахмат жонкуяри, “Еркін ой” газетаси бош муҳаррири Балтабек Туйетаев очиб, иштирокчиларга муваффақият тилади. Мусобақада шаҳримизнинг журналистика соҳаси ва ижтимоий тармоқ юритувчиларидан иборат 38 нафар шахматчи қатнашди. 

Малика Элтоева хотин-қизлар ўртасида 1-ўринни эгалласа, Х. Қўчқоров ва С. Исаметовлар 4 апрель куни Кўргазмалар залида ўтадиган финал босқичига йўлланма олишди.

Эркаклар ўртасида 1-ўринни Берик Қўшжанов, блогер (35000 тенге), 2-ўрин Султан Садиқов, журналист (30000 тенге), 3-ўрин Аслбек Туйетаев, журналист (25000 тенге) эгаллади. 4-ўринни эгаллаган Нурдаулет Ўспанов (20000 тенге) ва 5-ўринга сазовор бўлган Балтабек Туйетаевларга (15000 тенге) ҳам фахрий ёрлиқ ва пул мукофотлари топширилди.

Турнир директори Сейитжамал Супбаев, бош ҳакам Василий Шимелков, фахрий журналист, шахмат жонкуяри Балтабек Туйетаев ғолиб ва совриндорларни қутлаб, фахрий ёрлиқ, медаль ва пул мукофотларини топширишди. 

Хуршид ҲАВАЗМАТ ўғли, 2026-02-23, 23:12 165
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.