26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ербўл Хамитов III даражали ''Барыс'' ордени билан тақдирланди

Давлат раҳбари Қасим-Жўмарт Тўқаев XIV Қишки Паралимпия ўйинларида (Италия) эришган юксак спорт ютуқлари учун Ербўл Хамитовни III даражали “Барыс” ордени билан тақдирлади. 

Шунингдек, Туризм ва спорт вазирлигига қарашли имконияти чекланган шахслар учун спорт тайёргарлик маркази мураббийлари Василий Коломиец ва Антон Жданович “Парасат” ордени билан, Шимолий Қозоғистон вилоятидаги “Үміт” спорт клуби мураббийи Аслан Тўқбаев “Құрмет” ордени билан тақдирланди.

Тақдирлаш маросимида Президент таъкидлаганидек, Италияда ўтган мазкур мусобақа Қозоғистон учун муваффақиятли кечди. Ербўл Хамитов ушбу ўйинларда олтин ва бронза медалларини қўлга киритиб, мамлакатимиз шарафини муносиб ҳимоя қилди.

Ўз навбатида у Президентга билдирилган юксак ишонч учун миннатдорчилик билдирди.

– Бу Паралимпия ўйинлари мен учун улкан масъулият бўлди. Сизнинг қўллаб-қувватлашингиз туфайли ғалабага эришдик. Бу ютуқда мураббийлар ва мутахассисларнинг ҳиссаси беқиёс. Биз бу билан чекланиб қолмаймиз, – деди чемпион.

Akorda.kz, 2026-03-27, 22:29 96
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.