26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Куч – бирликда, ҳикмат – аҳилликда

Яқинда Астана шаҳрида Қозоғистон Республикаси Фахрийлар волейбол федерацияси кубоги учун навбатдаги ажойиб турнир ўтди. Мазкур нуфузли мусобақада республикамизнинг турли ҳудудларидан ташриф буюрган 12та энг кучли жамоа ўзаро куч синашди.

Ушбу беллашувга Сайрам туманининг Қорабулоқ қишлоғи волейбол федерацияси президенти, моҳир шифокор Элдор Абдураҳмонов раҳнамолигида, ҳам ҳомийлигида “Қорабулоқ 60 +” ва “Қорабулоқ 50 +” фахрийлар жамоалари ҳам бориб, фаол иштирок этиб қайтдилар...

Қизғин ва муросасиз кечган баҳсларда “Қорабулоқ 50+” жамоаси ўзининг юксак маҳорати билан ажралиб турди. Дастлабки босқичларда барча рақибларини мағлубиятга учратган волейболчи йигитлар финал босқичига йўлланма олишди.

Ҳал қилувчи финал учрашуви томошабинларга ҳақиқий шиддатли лаҳзаларни тортиқ қилди. Пировардида “Қорабулоқ 50+” жамоаси мусобақада фахрли иккинчи ўринини эгаллаб, кумуш медалга сазовор бўлиб, моҳир ўйинчилар диплом ва кубок олишгани ҳақиқат.

Жамоа таркибида Мўминжон Деҳқонов, Икромжон Каримқулов, Акмалжон Сидиғалиев, Мавлонбек Саъдуллаев, Шуҳрат Абдукаримов, Камолиддин Нажмиддинов, Шавкат Раҳматуллаев, Ирисмуҳаммад Расулметов, Дилмурод Эргешов, Баҳодир Тўламетовлар майдонга тушиб, ғалабага муносиб ҳисса қўшдилар...

Қорабулоқ қишлоғидаги Фурқат номли мактаб спорт залида пойтахт шаҳарда ўтган волейбол беллашуви ғолибларини улуғлаш тадбири ҳам қизғин тарзда нишонланди. “Қорабулоқ 50 +” ва “Қорабулоқ 60 +” фахрийлар жамоалари кўксига медаллар тақилди, диплом ва кубоклар тақдим этилди. Фахрий волейболчи Зокиржон Ҳамроқулов, таниқли полвон, кўплаб беллашувлар ғолиби Суннат Эгамбердиев, спорт мактаби раҳбари Маъруф Абдушукуров ва журналист Муроджон Абубакировлар иштирокчиларни қутлаб, уларга келгуси беллашувларда бундан-да юксак чўққиларни забт этишларида муваффақият тилашди...

– Турнирда “Қорабулоқ 60+” жамоаси волейболчилари Арзимат Эргешов, Абдинаби Остонов, Раҳматилла Аҳмедов ва бошқалар ҳам ҳамжиҳатликда ажойиб ва чиройли ўйин усуллари ила фаол иштирок этиб, олқишларга сазовор бўлишди, – дейди Қорабулоқ қишлоқ волейбол федерацияси президенти Элдор Абдураҳмонов. – Бу натижа фахрий волейболчиларимизнинг кўп йиллик меҳнати, тинимсиз машғулотлари ва спортга бўлган чексиз садоқати самарасидир. Спортда ёш чегараланмаслигини улар яна бир бор исботлашди.

Мурод АБУБАКИР, 2026-04-25, 01:26 61
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.