26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ёшлар ўртасида кўпкари бўйича вилоят чемпиони аниқланди

Туркистон шаҳридаги замонавий, кўп тармоқли отчопарда 2009-2011 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида кўпкари бўйича вилоят чемпионати ниҳоясига етди. Мусобақада вилоятнинг етти туманидан жамоалар иштирок этиб, ўзаро куч синашдилар.

Жумладан, Сайрам, Жетисай, Ўрдабаси, Келес, Қазиғурт, Тулкибош ва Сариоғоч туманларининг ёш чавандозлари қизиқарли баҳсларга бой ўйин намойиш этиб, мухлисларга унутилмас таассуротлар тақдим этдилар. Ҳар бир жамоа чемпионлик учун курашни ўз маҳорати, абжирлиги ва жамоавий ҳамжиҳатлигини намоён этган ҳолда олиб борди. 

Финал баҳсида Ўрдабаси ва Келес туманлари жамоалари тўқнаш келди. Ҳал қилувчи лаҳзада ўрдабасилик чавандозлар устунликка эришиб, вилоят чемпиони унвонини қўлга киритди. Келес жамоаси иккинчи ўринни, Тулкибош жамоаси учинчи ўринни эгаллади. Жетисай жамоаси эса мусобақани тўртинчи ўринда якунлади.

Таъкидлаш жоиз, ушбу чемпионатнинг асосий мақсади – яқинлашиб келаётган Қозоғистон Республикаси чемпионатига энг яхши ўйинчиларни саралаб олишдан иборат. Миллий чемпионат жорий йил август ойида Алмати вилоятида ўтади. 

Мусобақа якунларига кўра, ғолиб ва совриндорлар ташаккурномалар, медаллар ҳамда кубоклар билан тақдирландилар.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати., 2026-04-18, 02:10 66
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.