26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Осиё чемпионати ғолиблари тақдирланди

Давлат раҳбари Қозоғистон миллий бокс терма жамоасини Улан-Баторда ўтган Осиё чемпионатидаги муваффақиятли иштироки билан табриклади. Бу ҳақда Президент маслаҳатчиси – Матбуот котиби Айбек Смадияров маълум қилди.

Президент спортчилар умумий жамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллаганини алоҳида эътироф этиб, бу натижа мамлакат спорти тараққиётидаги муҳим ютуқ эканини таъкидлади. Шунингдек, у маҳаллий бокс мактабининг юксак салоҳияти ва тайёргарлик даражаси халқаро майдонда яна бир бор намоён бўлганини қайд этди.

Табрикномада Ўразбек Асилқулов, Сабиржан Аққалиқов, Нурбек Ўралбай, Айбек Ўралбай, Надежда Рябец ва Дина Исламбекова каби спортчилар шоҳсупага кўтарилиб, умум муваффақиятга улкан ҳисса қўшганига эътибор қаратилди.

Қасим-Жўмарт Тўқаев қозоғистонлик бокс усталарининг жаҳон мусобақаларида ҳам юксак натижаларга эришиб, мовий байроғимизни сарбаланд этишда давом этишларига ишонч билдирди ва уларга омад тилади.

Эслатиб ўтамиз, Мўғулистон пойтахти Улан-Баторда ўтган «World Boxing» доирасидаги 2026 йилги Осиё чемпионатида Қозоғистон миллий бокс терма жамоаси медаллар жадвалида 1-ўринни эгаллади.

2026-04-14, 02:01 52
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.