26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Президент Елена Рибакинани III даражали ''Барыс'' ордени билан тақдирлади

Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жўмарт Тўқаев теннисчи Елена Рибакина билан самимий табрик суҳбати ўтказиб, уни Ар-Риёд шаҳрида ўтган WTAнинг якуний мусобақасидаги ёрқин ғалабаси билан муборакбод этди.

Давлат раҳбари ўз табригида шундай дейди:

«Сиз теннис йилига якун ясаган нуфузли мусобақада юксак маҳорат ва ғалабага интилишингизни намоён этдингиз. Сизга чин қалбимдан миннатдорчилик изҳор этаман ва ушбу юксак ғалаба билан самимий табриклайман. Бу зафар Қозоғистон ҳамда жаҳон тенниси тарихида ўчмас из қолдиради.

Мазкур спорт ютуғи муносабати билан, шунингдек, мамлакатимизда тенниснинг ривожи ва уни оммалаштиришга қўшган беқиёс ҳиссангизни эътироф этиб, Сизни III даражали «Барыс» ордени билан мукофотлаш ҳақидаги Фармонни имзоладим.

Сизга бахт-саодат, сиҳат-саломатлик ва Қозоғистон Республикаси равнақи йўлида янги спорт ютуқларини тилайман», дейилади табрикномада.

Маълумот учун, Елена Рибакина WTA мавсумининг якуний турнирида зафар қозониб, Қозоғистон тарихида илк бор ушбу нуфузли мусобақада чемпионликни қўлга киритди.

2025-11-11, 02:18 103
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.