26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Сайрам туманида ''Гиёҳвандликка йўл йўқ!'' шиори остида марафон ўтказилди

“Сайрам марафон – 2025” спорт мусобақаси соғлом турмуш тарзини шакллантириш ва спортни оммавийлаштириш мақсадида ташкил этилди. Тадбир Сайрам тумани ҳокимлиги ҳамда прокуратура ўртасида имзоланган ҳамкорлик меморандуми асосида ўтказилди.

“Гиёҳвандликка йўл йўқ!” акцияси доирасида уюштирилган марафон Интимақ қишлоғида бошланиб, Ширкин қишлоғида – 5,8 чақирим масофада давом этди.

Қозоғистон халқи Ассамблеяси ташкил этилганининг 30 йиллигига бағишланган марафонда жами 300га яқин киши иштирок этди. Мусобақа якунида туман ҳокими Мадияр Ўразалиев, туман прокурори Бақитжан Байғазиев, туман полиция бошқармаси раҳбари Мурат Ермеков, “AMANAT” партияси Сайрам туман бўлимининг ижроия котиби Қуаниш Сиздиқовлар ғолиблар ва фаол иштирокчиларни табриклади. Улар тадбирнинг аҳамиятига тўхталиб, ёшларни зарарли иллатлардан йироқ бўлишга ва соғлом турмуш тарзини олиб боришга  чақирди. 

Ғолиблар ва фаол иштирокчиларга махсус диплом, медаль ва қимматбаҳо совғалар топширилди. 

Сайрам туман ҳокимлигининг матбуот хизмати, 2025-10-23, 01:04 217
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.