26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ўранғайлик ўқувчилар ғолиблик шоҳсупасида

Пойтахтимиз Астана шаҳрида ҚР Таълим вазирлиги “Миллий илмий-амалий жисмоний тарбия маркази” ташкилотчилигида 2-11-синф ўқувчилари орасида шахмат, шашка ва тўққиз қумалоқ спорт турлари бўйича республика олимпиадаси ўтди.

Ушбу нуфузли мусобақада Туркистон вилояти шарафини муносиб ҳимоя қилган Саврон тумани жамоаси, хусусан, туман таълим бўлимига қарашли Мухтар Ауезов ва 3-сонли мактабнинг 5 ўғил, 5 қиз болаларидан таркиб топган жамоа фахрли биринчи ўринни эгаллади. 

Газетамизда аввал хабар қилинганидек, Саврон тумани терма жамоасига Ўранғай қишлоғидаги 3-сонли мактаб директори Нурлан Қадиров раҳбарлигида М. Ауезов номли мактаб жисмоний тарбия ўқитувчилари Қадирхан Айтилеуов, Қулмирза Арман, қўшимча таълим бериш педагоги Диля Пирметова ҳамда 3-сонли мактабнинг спорт йўриқчиси Муталиб Шақан фаол иштирок этишди. Ушбу ютуқ 7 ёшдаги Туркистон вилояти ҳамда республика куни ва мустақиллик байрамларига муносиб туҳфадир. Ғалаба муборак бўлсин! 

Ш. МАДАЛИЕВ, 2025-10-16, 01:52 158
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.