26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Тараққиёт йўналишлари белгиланди

ҚР Президенти Қ. Тўқаевнинг «Қозоғистон сунъий идрок даврида: долзарб масалалар ва уларнинг ечими – рақамли ислоҳотлар орқали»  мавзуидаги Қозоғистон халқига Мактуби мамлакатимизнинг келгусидаги тараққиёт йўналишини белгилаб берди. Бугунги кунда сунъий идрок ва рақамли технологиялар дунё тараққиётининг асосий омилига айланмоқда. Қозоғистоннинг дунёвий рақобатда муносиб ўрин эгаллаши, инновацион иқтисодиёт барпо этиши айнан шу соҳадаги ташаббусларга боғлиқ.

Мактубда белгиланган устувор вазифалар – рақамли инфратузилмани ривожлантириш, таълим тизимини замон талабига мослаштириш, айниқса, ёш авлодда рақамли саводхонлик ва илмий ижодкорликни шакллантириш муҳим аҳамиятга эга. Зеро, мазкур ўзгаришлар келгусида янги авлод мутахассисларини тайёрлаш, рақамли иқтисодиётда юксак натижаларга эришиш учун мустаҳкам замин яратади.

Шу билан бирга, сунъий идрок имкониятларидан фойдаланишда ахборот хавфсизлиги, шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш ва миллий манфаатларни таъминлаш масаласи ҳам долзарб эканлиги таъкидланди. Бу йўналишда давлат органлари билан бирга жамият, илм-фан ва бизнес ҳамкорлиги катта аҳамиятга эга бўлади. Президентнинг мазкур Мактуби Қозоғистонни янги рақамли босқичга олиб чиқиш, мамлакатимизни сунъий идрок даврининг илғор давлатлари қаторига қўшиш йўлидаги дастуриламал ҳужжат ҳисобланади. Бу барчамиздан фаоллик, билимга интилиш ва янгича фикрлашни талаб этади.

Мактубда сиёсий ислоҳотлар қаторида бир палатали Парламентга ўтиш масаласи ҳам айтилди. Бу ташаббус қонун чиқарувчи ҳокимият самарадорлигини ошириш, ортиқча қоғозбозлик, расмиятчиликни қисқартириш ва халқ билан Парламент ўртасидаги мулоқотни соддалаштиришга қаратилган. Бир палатали Парламент тизими мамлакатда қонунларни тезкор қабул қилиш, масъулиятни аниқлаш ва демократик жараёнларни кучайтириш имконини беради. Шу билан бирга, халқнинг ташаббуслари ва таклифларини амалдаги қонунчиликда ифода этиш жараёни енгиллашади.

Шамхат ХОЛМУРОДОВ, Сайрам туман маслаҳатининг раиси, 2025-09-20, 03:36 279
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.