26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Мактуб янги давр вазифаларини белгилади

Давлат раҳбари Қасим-Жўмарт Тўқаев “Қозоғистон сунъий идрок даврида: долзарб масалалар ва уларнинг ечими – рақамли ислоҳотлар орқали” Мактубида – мамлакат тараққиёти учун устувор йўналишларни белгилаб берди.

Мактуб мазмуни сунъий идрок ва рақамли иқтисодиёт, сармоя жалб қилиш,

сайёҳликни ривожлантириш, сув, инфратузилма, спорт ва бошқа соҳаларни қамраб олди.

Давлат раҳбари бу вазифаларнинг асосий мақсади халқ турмушини яхшилаш, даромадларини ошириш, ижтимоий адолатни таъминлаш ва жамиятда барқарорлик муҳитини мустаҳкамлаш эканлигини алоҳида таъкидлади.

Мактубда умумий рақамлаштириш ва сунъий идрок технологияларини кенг жорий этиш орқали иқтисодиётни замонавийлаштириш зарурлиги айтилди. Бунинг учун, аввало, Президент Рақамли кодекс қабул қилиниши ва Сунъий идрок ҳамда рақамли тараққиёт вазирлигини ташкил этиш зарурлигини таъкидлади.

Шунингдек, Президент мамлакатимизга сармоя жалб қилиш тизимини тубдан янгилаб, қайта ишлаш соҳасига кўпроқ маблағ киритиш лозимлигига эътибор қаратди.

Сармоя иқтисодиётни ривожлантириш баробарида иш ўринларини яратиб, халқ фаровонлигини таъминлайди.

Шунингдек, ядро энергетикасини ривожлантириш, геологик қидирув ишлари, қишлоқ хўжалигини янги босқичга кўтариш, агрохаблар ва логистика соҳаларини ривожлантириш, сайёҳлик ҳамда сув инфратузилмасини янгилаш, сувни тежайдиган технологияларни жорий этиш – буларнинг барчаси барқарор тараққиётни таъминлайдиган асосий йўналишлар сифатида кўрсатилди.

Албатта, Мактубда белгиланган вазифалар мамлакатимиз тараққиётини янги босқичга олиб чиқади.

Бунинг учун барчамиз Президентимиз ташаббусларини қўллаб-қувватлаб, бирлигимизни мустаҳкамлаб, ҳамжиҳатлик билан меҳнат қилсак, кўзланган мақсадларга албатта эришамиз.

Н. АБИШОВ, Туркистон вилояти маслаҳати раиси, 2025-09-11, 20:45 254
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.