26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Келажак иқтисодиёти: рақамлаштиришдан сунъий идрокка

Давлат раҳбарининг жорий йилги “Қозоғистон сунъий идрок даврида: долзарб масалалар ва уларнинг ечими – рақамли ислоҳотлар орқали” Мактубида бугунги кунга ҳаққоний баҳо берилган ҳолда мамлакат тараққиётининг асосий йўналишлари алоҳида таъкидланди. Ушбу мақсадларга етиш учун Ҳукуматнинг барча тармоқларида тизимли иш зарур.

Рақамлаштириш борасидаги кенг қамровли режаларни амалга ошириш учун инфратузилма, таълим ва кадрларни қайта тайёрлашга улкан сармоя талаб қилади. Мамлакатимизнинг барча минтақаларида интернетнинг оммабоплиги ва сифатини таъминлаш, шунингдек, сунъий идрок, киберхавфсизлик ҳамда бошқа илғор технологиялар соҳаларида малакали мутахассислар тайёрлаш зарур.

Аниқ иқтисодиёт шўъбасининг муваффақиятли ривожланиши қулай сармоявий шароит шакллантирмоқда, маъмурий тўсиқларни камайтириш ва янгиланишлардан фойдаланишни талаб этади. Кичик ва ўрта тадбиркорликни рағбатлантириб, асосий соҳаларга хорижий сармоя жалб этиш муҳим аҳамият касб этади.

Сув захираларини самарали бошқариш инфратузилмани янгилаш, замонавий технологияларни татбиқ этишни ва истеъмол маданиятини ўзгартиришни қамраб оладиган мажмуавий услубни талаб қилади. Сув захираларини иқтисодиётнинг турли соҳалари ва минтақалар орасида адолатли бўлишни таъминлаш лозим.

Пул қадрсизланиши билан кураш Ҳукумат ва Миллий банкнинг мувофиқлаштирилган иш-ҳаракатини талаб этади. Пул-насия сиёсатини тўғри юритиш, ижтимоий аҳамиятга молик маҳсулотлар ва хизматлар баҳосини назорат қилиш, шунингдек, рақобатбардошликнинг ривожланишини рағбатлантириш муҳимдир.

Мазкур режаларни амалга ошириш самарали бошқарув, шаффофлик ва ҳисобот бериш тартибини талаб қилади. Қарор қабул қилиш ва уларнинг ижросини назорат қилиш ишларига фуқаролик жамиятининг иштирокини таъминлаш зарур.

Президент Қ. Тўқаевнинг Мактуби – Қозоғистоннинг ёрқин келажакка йўналтирилган тараққиёт режаси. Рақамлаштиришга жиддий эътибор қаратиш, аниқ шўъбаларни кучайтириш ва сув захираларини бошқариш сингари муҳим масалаларни ҳал қилиш мамлакатнинг янгиланиш ва рақобатбардошлигини орттиришга интилаётганини англатади. Ушбу режаларни муваффақиятли амалга ошириш куч- ғайрат, барча манфаатдор томонларнинг саъй-ҳаракатини талаб қилади. Чунончи, Қозоғистон барча дунёвий хавф-хатарларни инобатга олган ҳолда имкониятлардан самарали фойдалана олса, жаҳон иқтисодиётда муносиб ўрин эгаллаган ҳолда фуқароларига ёрқин келажакни таъминлай олади. Энг асосийси – эзгу-ниятлар аниқ ҳаракатлар ва аниқ натижалар билан тасдиқланиши жоиз.

Алишер СОТВОЛДИЕВ, Қозоғистон Республикаси Парламент Сенати депутати, 2025-09-11, 01:53 330
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.