26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Қўшалоқ байрам

Жорий йил Қозоғистон Республикаси Конституцияси ҳамда Қозоғистон халқи Ассамблеяси ташкил топганига 30 йил тўлмоқда. Бу икки сана мамлакатимиз учун ўта муҳим ва бир-бирини тўлдирувчи тарихий воқеадир. 

Конституция ҚХА фаолиятининг ҳуқуқий пойдевори. Давлатнинг Асосий қонуни миллатлараро муносабатларда ҳамжиҳатлик, қонун устуворлиги ва бирдамлик тамойилларини мустаҳкамлаб берди. Шунинг учун ҳам ундаги “Биз, Қозоғистон халқи” деган сўзлар ҳар бир фуқаронинг қалбида миллий бирлик рамзи сифатида янграйди. 

Конституция миллатлараро ва конфессиялараро муносабатларни созловчи мукаммал меъёрларни ўз ичига олади. Миллатидан қатъиназар, барча фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини кафолатлайди, ҚХА эса фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларига оид конституциявий тамойилларни амалга оширишга, шунингдек, мамлакатда миллатлараро тотувлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш йўлида амалий ишлар олиб бормоқда. Миллатлараро ва конфессиялараро тотувлик раҳна соладиган ҳар қандай хатти-ҳаракатлар Конституцияга хилоф деб топилади.

Сўнгги йилларда Ассамблея янги ваколатларга эга бўлди. Хусусан, Сенатнинг беш нафар депутати Ассамблея тавсияси билан Президент томонидан тайинланиши – этномаданият бирлашмаларининг қонунчиликдаги ўрни ва нуфузини янада мустаҳкамлади. Парламентда “Ягона давлат – ягона манфаат” депутатлар гуруҳи миллий бирлик ва ижтимоий ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш масалалари билан шуғулланади. Ушбу гуруҳ таркибига 30 нафар депутат кирди: 10 нафари – Сенатдан, 20 нафари Мажлисдан.

Ассамблеянинг ҳудудий тузилмалари ҳам фаол иш олиб бормоқда. ҚХАнинг фаол аъзолари: Лугмар Буларов, Жалил Аббосов, Айша Идибо, Таня Апаева вилоят ва туман маслаҳатлари депутатлари. Жалил Аббосов Жамбил вилояти маслаҳатининг бўлажак депутати сифатида Жамбил вилояти “Жомарт жан” хайрия жамғармаси раиси. 

Жамбил вилояти маслаҳати депутати Жанат Бастаубаева раҳбарлигидаги “Бирлик” депутатлар гуруҳи туман ва шаҳар даражасидаги маслаҳатлар билан ҳамкорлик қилади, қатор ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларда иштирок этмоқда.

Хусусан, Қўрдай туман маслаҳати депутати, ҚХА аъзоси, меценат, соғликни сақлаш соҳаси ходими Таня Апаева “Соғлом тафаккур” лойиҳаси доирасида ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, оилавий зўравонлик ва ижтимоий иллатларга қарши курашда ташаббускорлик кўрсатмоқда.

Ассамблея давлат идоралари, парламент ва барча даражадаги маслаҳатлар билан ҳамкорликда фаолият юритмоқда. “ҚХА. Парламент. Маслаҳат” лойиҳаси орқали жойларда турли тадбирлар, учрашувлар ташкил этилмоқда. Бу жараёнда халқ ноиблари ишчи касбларни тарғиб этиш, меҳнатга эҳтиром руҳини юксалтириш, ёшларни ватанпарварликка даъват этишда фаол иштирок этмоқда. 

Жорий йилда вилоят маслаҳати депутати Ерулан Мағзимбеков ҚХА ҳузуридаги ахборот ва ижтимоий тараққиёт бошқармаси бошлиғи ўринбосари Қуаниш Мамашев, вилоят ҚХА раисининг жамоатчи ўринбосари, Оқсоқоллар кенгаши раиси Асқарбек Сейилхан, вилоят Оналар кенгаши вакиллари Сара Даузова ва Пайза Куненова ва бошқалар иштирокида IV Миллий қурултойда илгари сурилган ташаббуслар ҳамда Давлат раҳбарининг 34 сессиядаги топшириқларининг ижросини таъминлаш мақсадида “Ишчи касблар йили” доирасида ўтказилган “Казфосфат” МЧБ, “Минерал ўғитлар” заводи жамоаси билан учрашув ташкил этилди.

Яқин кунларда ҳам “Ишчи касблар йили” ва “Меҳнат куни”га бағишланган тадбирлар ўтказиш режалаштирилган. Бу тадбирларда депутатлар Ассамблея вакиллари ва меҳнаткашлар юзма-юз мулоқот қилиб, ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти тушунтирилди.

Хулоса ўрнида шуни таъкидламоқчиманки, Ассамблея мамлакатимизда барқарорликни сақлаш, ижтимоий адолат ва миллий уйғунликни мустаҳкамлаш йўлида ўз фаолиятини изчил давом эттирмоқда.

Ғулом УМАРОВ, Жамбил вилояти ҚХА раисининг жамоатчи ўринбосари, 2025-08-21, 20:37 253
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.