26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Президент ҳамдардлик билдирди

Президент Қасим-Жўмарт Тўқаев Туркистон вилояти, Жетисай туманида содир бўлган мудҳиш ёнғин оқибатида инсонлар ҳаётдан кўз юмиши муносабати билан чуқур таъзия изҳор этди. Бу ҳақда Давлат раҳбарининг матбуот котиби Руслан Желдибай маълум қилди.

Маълумотга кўра, Президент Ҳукумат ва вилоят ҳокимлигига ҳалок бўлганларнинг яқинларига зарур ёрдам кўрсатиш ҳамда фожиа сабабларини ҳар томонлама текшириш юзасидан тегишли топшириқ берди.

18 ноябрь куни тонгда Жетисай туманига қарашли Алғабас қишлоғида икки қаватли хусусий уйда ёнғин чиққан. Вилоят ФВД маълумотига кўра, ҳодиса жойига етиб боргунча уй тўлиқ олов оғушида бўлган.

Олов 360 квадрат метр майдонда тўлиқ ўчирилди. Уч одам ҳушсиз ҳолда эвакуация қилиниб, тез тиббий ёрдам бригадасига топширилди. Уй ички қисмида 12 кишининг, жумладан 9 боланинг жасади топилган.

Ҳозирги пайтда барча тезкор хизматлар ҳодиса жойида иш олиб боряпти. Ёнғиннинг аниқ сабаблари ўрганилмоқда.

Қўшнилар айтишларича, уй соҳиблари кеча меҳмон чақирган бўлиб, фожеа айни шу тунда содир бўлган.

2025-11-19, 21:57 74
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.