26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Моҳи рамазон муборак!

Қадрли мусулмон биродарлар!

Азиз туркистонликлар!

Барчангизни ўн икки ойнинг султони – муқаддас Рамазон ойининг ташрифи билан чин қалбимдан муборакбод этаман!

Бу ой – шукроналик ва сабр-тоқат, меҳр-шафқат ва кечирим, иймон-эътиқод ва эзгулик ойидир. Рамазон – қалблар покланадиган, маънавий оламимиз бойийдиган, бир-биримизга бўлган меҳр ва ғамхўрликни янада мустаҳкамлайдиган улуғ ва баракали даврдир.

Рўза ойида муҳтожларга ёрдам бериш, хайр-саховат қилиш, кечиримли бўлиш каби олий инсоний фазилатлар алоҳида улуғланади.

Ушбу баракали ойда тутган рўзаларингиз, дуоларингиз ва амалга оширган хайрли ишларингиз қабул бўлсин! Ҳар бир хонадонга тинчлик-осойишталик, бахт-саодат ва қут-барака тилайман.

Муқаддас Рамазон ойи барчангизга маънавий юксалиш, беҳисоб савоб ва хайр-барака олиб келсин! Юртимиз тинч, халқимиз омон, ҳар бир кунимиз нурли бўлсин!

Н. КЎШЕРОВ, вилоят ҳокими, 2026-02-20, 22:19 78
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.