26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Боғида баҳор яйраган...

Туркистон шаҳридаги Хожа Аҳмад Яссавий номидаги Халқаро қозоқ-турк университети ҳузуридаги Ботаника боғида лолалар очилди. Иссиқхоналар бағрида парвариш топган бу бетакрор гуллар илмий изланишлар самараси, фидойи меҳнатнинг ёрқин меваси сифатида баҳор нафасини элга улашмоқда.

2022-2024 йилларда Қозоғистон Республикаси Фан ва олий таълим вазирлиги гранти асосида амалга оширилган «Қозоғистонда лолаларнинг илмий коллекциясини яратиш, ноёб нав ва турларни кўпайтириш ҳамда етиштиришнинг инновацион технологияларини ишлаб чиқиш» лойиҳаси самарали натижа бермоқда. Ушбу лойиҳа доирасида илмий асос яратилди, истиқболли навлар танлаб олинди, келгуси селекция ишлари учун бой генетик захира шакллантирилди.

Айни пайтда боғ иссиқхоналарида лолаларни парваришлаш ишлари изчил давом этмоқда. Натижада етти навдан 7 минг туп лолалар гуллай бошлади. Бу эса илмий ишланмаларнинг ҳаётга муваффақиятли татбиқ этилаётганидан далолатдир.

Ботаника боғида етиштирилган лолалар анъанага кўра, баҳор байрамлари арафасида университетнинг фахрий устозлари ва ҳамкорларига эҳтиром рамзи сифатида тортиқ қилинади. Шу билан бирга, ушбу илмий лойиҳа самараларини бозорга чиқариш, маҳсулотни тижоратлаштириш имкониятлари ҳам ўрганилмоқда.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2026-02-26, 20:36 71
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.