26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Жиноятчилик камайди: Ички ишлар вазири Президентга ҳисобот берди

Давлат раҳбари Қозоғистон Республикаси Ички ишлар вазири Ержан Саденовни қабул қилди.

Президентга мамлакатдаги жиноятчилик, жамоат хавфсизлиги ва ҳуқуқий интизомни таъминлаш юзасидан илгари берилган топшириқларнинг ижроси ҳақида ахборот тақдим этилди.

Ержан Саденовнинг маълум қилишича, Қозоғистонда жиноятчилик даражаси жорий йилнинг дастлабки икки ойида 8 фоизга камайган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,3 мингтага кам. Асосий тоифадаги жиноятлар бўйича кўрсаткичлар пасайган ва жиноятларни аниқлаш даражаси ошган.

Интернетдаги фирибгарликка қарши тизимли кураш давом этмоқда. Олдини олиш чоралари ва хорижий ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари билан ҳамкорлик натижасида кибержиноятчилик ҳажми 4 фоизга камайди.

Уюшган жиноятчиликка қарши кураш доирасида 71 киши жиноий жавобгарликка тортилиб, 11та гуруҳнинг фаолияти тўхтатилди.

Гиёҳванд моддалар билан боғлиқ жиноятларга қарши кураш тизимли равишда олиб борилмоқда: бешта гиёҳванд моддалар лабораторияси аниқланди. 881,5 килограмм турли гиёҳванд моддалар, жумладан, 104 килограммдан зиёд синтетик гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний муомалага киришининг олди олинди.

Қасим-Жўмарт Тўқаевга кўчаларда ҳуқуқий интизомни ва йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш учун рақамли технологиялардан кенг фойдаланиш, миграция назоратини кучайтириш ҳамда жазонинг муқаррарлигини таъминлаш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирлар ҳақида ҳам ахборот берилди.

Фуқароларни ҳимоя қилишга қаратилган қонунчилик ташаббусларига алоҳида эътибор қаратилди. 2025 йилда «Жиноятчиликнинг олдини олиш тўғрисида»ги Қонун қабул қилинди. Дропшипинг (воситачилик асосидаги онлайн савдо), сталкинг (шахсий ҳаётга тажовузкорона аралашиш) ва мажбурий никоҳ учун жиноий жавобгарлик жорий этилди.

Учрашув якунида Давлат раҳбари мамлакатда жамоат хавфсизлиги ва ҳуқуқий интизомни янада мустаҳкамлашга қаратилган қатор аниқ топшириқлар берди.               

 

Akorda.kz, 2026-03-04, 23:02 52
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.