26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ҳарбий хизматчилар Улуғ Ватан уруши фахрийсини Шукрона куни билан қутлади

1 март куни Қозоғистонда Шукрона куни нишонланди. Ушбу байрам юртимизда халқ бирлиги, ўзаро ҳурмат ва тотувлик тимсолига айланган. Байрам арафасида ҳарбийлар анъанага мувофиқ, Улуғ Ватан уруши фахрийси Қалмен Муратовнинг хонадонига ташриф буюришди.

Фахрийнинг уйида Ўрдабоши тумани Мудофаа ишлари бўлими раҳбари подполковник Бақдаулет Ташпўлатов ўринбосари билан бирга бўлиб, Қозоғистон Республикаси Мудофаа вазири, авиация генерал-лейтенанти Даурен Қўсановнинг табрик хатини топширди. Унда фахрийларнинг матонати ёш авлодга руҳий қувват бағишлаши таъкидланган. Меҳмонлар Ватан ҳимоячилари номидан Қалмен отага Она Ватан мудофааси, Буюк Ғалабага қўшган ҳиссаси учун миннатдорчилик билдирдилар. Жорий йилда фахрий 102 ёшга тўлди. Қалмен Муратов иззат-ҳурмат учун раҳмат айтиб, мустақил Қозоғистонга тинчлик, осойишталик ва барқарорлик тилади.

– Юртимизнинг осмони ҳамиша мусаффо бўлсин. Ҳозирги авлод бахтли, сабаби улар тинч мамлакатда, мустақил давлатда умргузаронлик қилмоқда, – деди у. 

1942 йилда Қалмен Муратов Аягўз шаҳридаги кичик командирлар тайёрлаш курсини тамомлаб, сержант унвонини олди. Фронтга бориш аризаси бир неча марта рад этилди, у зобитларни тайёрлаш курсларида таҳсил олди. Кейинчалик Белорусь фронтига йўлланади. 1944 йилда Витебск остонасидаги жангларда жароҳатланиб, II гуруҳ ногирони сифатида уйига қайтди. У “Германия устидан қозонилган ғалаба учун” медали ва бошқа байрам медаллари билан тақдирланган. 

Қалмен ота урушдан сўнг узоқ йиллар давомида “Бөржар” жамоа хўжалигида бригадир сифатида меҳнат қилди, кейинчалик темирйўл соҳасида фаолият юритди. Турмуш ўртоғи билан олти ўғил, икки қиз тарбиялаб, вояга етказди. Бугунги кунда фахрий отахон 31 набира ва 34 чевара ардоғида.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2026-03-03, 02:35 59
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.