26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Тозалик тадбирлари жонланмоқда

Вилоятда тозаликка қаратилган саъй-ҳаракатлар янада жонланди. “Тоза Қозоғистон” дастури эса ҳаёт тарзига айланмоқда.

Ҳозирги кунда республика аҳамиятига молик йўлларни тозалаш учун 20та техника ва 132 нафар ишчи сафарбар этилган. Вилоят йўлларида эса 22та техника ва 82 нафар фидойи меҳнат қилмоқда. Йўлларнинг тозалиги доимий назоратда. Жорий йилда дастур доирасидаги ишларни янада кучайтириш режалаштирилмоқда. Туркистон вилояти ҳокими Нуралхан Кўшеров раислигида ўтган ҳафталик девон мажлисида бу борадаги устувор вазифалар белгиланди.

Мажлисда вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Зулпихар Жўлдасов жорий йил учун тасдиқланган 7 257та тозалаш тадбирлари режаси ҳақида ахборот берди.

Вилоят ҳудудида чиқинди кўп тўпланадиган 117 “қайноқ нуқта” аниқланган. Уларнинг махсус харитаси ишлаб чиқилиб, алоҳида назоратга олинган. 

“Тоза Қозоғистон” дастури доирасида экологик маданиятни шакллантириш мақсадида “Эко-патруль” фаол ёшлар лойиҳасини ишга тушириш кўзда тутилган. Ҳозирги кунда 387 нафар фаол ёшлар рўйхати тузилиб, уларнинг салоҳияти шу соҳага йўналтирилади.

Бундан ташқари, “Ғарыш сапары” космик мониторинг тизими орқали аниқланган чиқиндихона доимий равишда назорат қилинмоқда. Сўнгги икки йиллик таҳлил натижаларига кўра, ноқонуний чиқиндихоналарнинг сони 367дан 249гача камайган. Шунингдек, телеграм чат-бот “TAZAQAZBOT” орқали келган аризалар доимий равишда назоратда. 

Вилоят ҳокими Нуралхан Кўшеров “Тоза Қозоғистон” дастурини сифатли амалга ошириш, бу борадаги ишларни жонлантириш юзасидан топшириқлар берди.

2026-03-05, 00:32 12
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.