26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Эзгулик ойидаги ҳамжиҳатлик тадбири

Шимкент шаҳридаги «Бомонд 777» тўйхонасида ифторлик уюштирилди. Тадбир Қозоғистон ўзбеклари «Дўстлик» ҳамжамияти раиси Абдулла Исматуллаев ташаббуси билан ўтказилди.

Унда мамлакатимизнинг барча вилоят, шаҳар ва туманларидан ўзбек этномаданият бирлашмалари раислари, фаоллари, жамоат арбоблари иштирок этди. Тадбирни таниқли жамоат арбоби Шалатай Мирзахметов очиб, муборак Рамазон ойи билан барчани табриклади ва турли миллат вакилларини бир дастурхон атрофига жамлаган муборак Моҳи Рамазон эзгуликлар ойига айланишини тилади. Шунингдек, у ибодат ва саховат ойида икки қардош халқ ўртасидаги дўстона муносабатларнинг ришталарини янада мустаҳкамлаш, айниқса, саховат ойида ҳамжиҳатлик руҳини янада кучайтириш, осойишталик ва жамият тараққиётининг муҳим омили эканлигини таъкидлади. Ҳамжамият раиси Абдулла Исматуллаев, унинг фахрий раиси Икромжон Ҳошимжонов, Оқсоқоллар кенгаши раиси Орифжон Холназаров сўзга чиқиб, қутлуғ ой билан табриклаб, барчага тинчлик, осойишталик ва барқарорлик тиладилар. 

Мамлакатимизнинг олис-яқин вилоятларидан ташриф буюрган ЎЭМБлари фаоллари ҳам сўзга чиқиб, эзгу ниятларини изҳор этишди. Ҳамжамият ҳузуридаги Оналар кенгашининг фахрий раисаси Фароғат Ҳожиматова, ҳамжамият раиси ўринбосарлари Ғани Каримов, Шимкент шаҳар ЎЭМБ раиси Тоҳир Нишонбоев, «Жанубий Қозоғистон» вилоят ижтимоий-сиёсий газетасининг бош муҳаррири ўринбосари Муроджон Абубакиров ва бошқалар сўзга чиқиб, шукуҳли Рамазон билан табриклаб, юртимизга барака ва осойишталик тилашди. 

Шимкент шаҳар бош имом-хатиби Бақдаулет Нурматули ва Туркистон вилояти бош имом-хатиби Ержан Сматули сўзга чиқиб, саховат ва меҳр-оқибат ойида муҳтожларга ёрдам қўлини чўзиш, кам таъминланган оилалар ҳолидан хабар олиш орқали ҳамюртларимиз улуғ савобларга эга бўлишларини алоҳида таъкидлаб, Қуръон тиловат қилишди. Тадбир якунида иштирокчилар бундай маънавий учрашувлар миллатлараро дўстликни мустаҳкамлашга хизмат қилишини қайд этиб, эзгу ишларни давом эттиришга чақирдилар.

М. САЪДУЛЛАЕВА, 2026-02-26, 20:34 68
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.