26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Олимпия ўйинлари қаҳрамони шарафланди

Президент қароргоҳида мамлакат спорти тарихидаги муҳим воқеа – бадиий учиш бўйича жаҳон чемпионати ва Олимпия ўйинлари ғолиби Михаил Шайдоров ҳамда унинг мураббийлари тақдирланди.

Тантанали маросимда Давлат раҳбари Қасим-Жўмарт Тўқаев ушбу Олимпиада мамлакатимиз учун тарихий аҳамиятга эга эканини таъкидлади. Юртбоши Шайдоровнинг ғалабаси миллий спорт солномасига зарҳал ҳарфлар билан битилганини қайд этди.

Президентнинг таъкидлашича, бу – мамлакат бадиий учиш усталари қўлга киритган илк Олимпия олтини ҳамда 32 йил давомида кутилган тарихий натижа бўлди. ва мутахассисларнинг самарали меҳнати маҳсулидир.

Тантанали маросимда спортчининг биринчи мураббийи ва отаси Станислав Шайдоровнинг хизматлари алоҳида эътироф этилди. Шунингдек, халқаро миқёсда катта тажрибага эга мураббий Алексей Урманов ҳамда миллий терма жамоа мутахассислари, федерация ва ҚР Олимпия қўмитаси раҳбариятининг ҳиссаси қайд этилди.

Давлат раҳбари спорт соҳасини ривожлантириш мамлакат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири эканини таъкидлаб, келгусида оммавий ва касбий спортни қўллаб-қувватлаш давом эттирилишини маълум қилди. Шу билан бирга, халқаро мусобақаларда эришилган натижалар давлат тараққиёти ва жамият салоҳиятининг муҳим кўрсаткичи экани қайд этилди.

Ўз нутқида Президент келгуси йирик спорт тадбирларига тўхталиб, спортчиларга омад тилади. Шунингдек, 2029 йилда Алмати шаҳрида ўтказиладиган қишки Осиё ўйинларига тайёргарлик масалаларига алоҳида эътибор қаратилиши таъкидланди.

Тадбир якунида Михаил Шайдоров ва мураббийларига давлат мукофотлари топширилди. 

Олимпия чемпиони ўз сўзида мамлакат раҳбариятига ва барча қўллаб-қувватлаган юртдошларга миннатдорлик билдирди ҳамда ғалаба келажакдаги янги ютуқлар учун масъулият эканини таъкидлади.

Шу тариқа, Олимпия ўйинларида қўлга киритилган ушбу ғалаба мамлакат спорт ҳаётида янги саҳифа очди ва ёш авлод учун юксак мақсадлар сари илҳом манбаига айланди.

Akorda.kz маълумотлари асосида, 2026-02-28, 02:03 12
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.